30.07.2019 11:43
Дамашқ маданий хазинаси - Зоҳирия кутубхонаси
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Маданият
Зоҳирия мадрасаси ва унинг кутубхонаси Дамашқнинг диний ҳаётида муҳим рол ўйнади. Бу ерда тахминан 15 минг қўлёзма ва юзлаб босма нашрлар сақланмоқда, деб ёзади Раҳми Гёкмен. Зоҳирия кутубхонаси номи унинг мамлуклар султони Малик аз-Зоҳир Бейбарс (1277 йил ўлган) номидаги мадрасада жойлашганлиги билан изоҳланади. У Дамашқ марказида, Ҳамидия бозори, Дамашқ қалъаси, шаҳарнинг қадимий ҳаммоми - ҳамам Малик аз-Зоҳир, Адилиа мадрасаси каби бошқа тарихий бинолар ёнида жойлашган.