Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Таврот донишмандлари «Дегель ха-Тора» кенгашининг катта аъзоси ва «Атерес Исраэль» ешива раҳбари, раввин Барух Мордахай Эзрахи пайшанба куни 94 ёшида вафот этди. Дафн маросими Модиин Иллитдаги «Атерес Исраэль» ешивада бўлиб ўтади, деб хабар беради INN.
Бугун Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги, ўз баёнотида Имом Хумайний бошчилигидаги Эроннинг Ислом Инқилоби ғалабасининг 45-йиллиги муносабати билан табриклар экан, Эрон хавфсизлик кучларининг бир қатор разветка, аксил разветка, ҳужум-мудофаа ҳаракталари ва маълумот йиғишининг турли усулларини қўллаш кўринишидаги бир қатор амалиётарига тўхталиб, қайд этилган қўшма режаларнинг энг катта ютуқларидан бири дунёнинг 28 мамлакати ҳамда Осиё, Африка ва Европанинг 3 та қитъасида ирқчи сионистик режимга алоқадор ўнлаб жосуслар ва террор унсурларнинг аниқланиши бўлганини эълон қилди.
Туркияда хусусий детективлар орқали Исроил разведка хизмати – МОССАДга маълумот сотган етти нафар гумондор Миллий разведка ташкилоти (МİТ) ва Хавфсизлик Бош бошқармасининг қўшма операциясида қўлга олинди, деяя хабар бермоқда Anadolu.
Муқаддас Рамазон - мулоҳаза юритиш, ўзликни англаш ва иймон ғалабаси вақти - жуда яқин. Астрономик ҳисоб-китобларга кўра, бутун дунё мусулмонлари ушбу рўза ойини 2024 йил 11 март, душанба кунидан бошлайдилар.
2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хон коррупция иши бўйича янги 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Малайзиянинг Жоҳор штати султони Иброҳим расман мамлакатнинг 17-қироли деб эълон қилинди. Чоршанба куни у Миллий саройдаги тантанали маросимда қасамёд қилди, дея хабар беради Reuters.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Жорий йилнинг 4 февралидан эътиборан Эронга сайёҳлик мақсадида келаётган 28 давлат фуқароларидан виза талаб қилинмайди.
ОАВ хабарига кўра, Британия ҳарбий кемалари Ямандаги хусий исёнчиларга қарши қуруқликдаги нишонларга зарба бериш учун ўқ отиш кучи етмади.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, деярли 100 кун ичида Ғазо секторида 10000 дан ортиқ болалар Исроил ҳаво ҳужумлари ва ер усти операциялари оқибатида ҳалок бўлди. «Болаларни асранг» (Save the Children) ташкилотига кўра, минглаб болалар бедарак йўқолган ва эҳтимол вайроналар остида кўмилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотлари шуни кўрсатадики, Ғазо секторида 7 октябрдан бери 1,1 миллиондандан ортиқ боладан 11 мингаси ҳалок бўлган.
Украинанинг американинг 145 км га урадиган узоқ масофали GLSDB бомбалари келяпти.
Исроил 7 октябрдан бери Ғазо секторига 10 мингдан ортиқ бомба ва ракета ишлатган ва юзлаб ҳаво ҳужумларини уюштирганини айтди.