Янгиликлар (5378)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Туркия Диний Жамғармаси (TDV) ва Германияда жойлашган Германиядаги Турк-Ислом диний идоралар иттифоқи (DİTİB) мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонда ёрдам тарқатиш кампаниясини якунлади.
Ташаббускор гуруҳ жорий йилнинг 9-май куни Тошкент шаҳрида “Ўлмас полк” халқ ватанпарварлик юришини ўтказиш бўйича ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилди, деб хабар беради “Podrobno.uz” мухбири.
"АҚШ ва дунёдаги барча мусулмонларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклайман, барчангизга энг яхши тилакларимни тилайман", деб ёзди Байден.
Қатар матбуотига кўра, муборак Рамазон ойида мамлакатдаги барча масжидлар очиқ бўлади.
Истанбулдаги Айя-София масжидида бу йил саксон йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Рамазон оқшом намози ўқилди. Биринчи таровиҳи намози 2020 йил 24 июлда ибодат қилиш учун очилган масжидда 1 апрел, жума куни ўқилди.
2 апрелдан муқаддас Рамазон ойи давомида Қозоғистон пойтахтида мўмин мусулмонлар учун махсус бепул йўналишлар ташкил этилади, дея хабар бермоқда «Казинформ». Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳар масжидларидан таровиҳ намози тугагандан сўнг бир неча йўналишда транспорт қатнайди. Транспорт кечаси соат 01:00 га қадар шаҳарнинг йирик масжидларидан турли йўналишда ишлайди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон муқаддас Рамазон ойи муносабати билан табрик йўллади, дея хабар бермоқда «Азия Плюс».
Қозоғистон олий муфтийси ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархини пасайтиришга чақирди. Республикада муборак Рамазон ойига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Пандемия бошланганидан бери биринчи марта у COVID чекловларисиз ўтмоқда, деб хабар беради МИР 24.
Турк Қизил ярим ой жамияти мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан уюштирилган инсонпарварлик акциялари доирасида дунёнинг кўплаб давлатларида муҳтожларга ёрдам беради. Бу ҳақида Истанбулдаги матбуот анжуманида Туркия Қизил ярим ой жамияти раҳбари Керем Киник маълум қилди.
БАА президенти шайх Халифа бен Заид ал Нахайян Раазон арафасида мамлакатда 540 кишини қамоқдан озод этиш ҳақида фармон чиқарди, хабар қилади давлат ахборот агентлиги WAM.
Кеча, 31 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, диний таълим муассасалари ҳамда илмий-марказлар раҳбарлари, таниқли уламолар ва имом-домлалар иштирок этди. Ҳудудлардан Уламолар Кенгаши аъзолари ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда қатнашдилар.
Оқ уй маълумотларига кўра, Владимир Путин Украинадаги уруш бориши ҳақида алдашганини ҳис қилган, бу эса у билан Россия Федерацияси ҳарбий раҳбарияти ўртасида кескинликка олиб келган.
Санкциялар бошлангандан бери бир ой ичида ПФ Марказий банки қарийб 40 млрд олтин-валюта захирасини йўқотди, хабар қилади Россия банки.