Global Tahlil
Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, жорий йилда Эронда 15 нафар аёл ўлим жазосига ҳукм қилинган ва қатл ижро этилган. Уларнинг кўпчилиги ўзига нисбатан зўравонлик қилган эрини ўлдиришда айбланган. Эронда амалда бўлган «қасос қонуни»га кўра, қотилликдан кейин қурбоннинг оиласи қотилни кечирмаса ёки ундан товон пулини қабул қилмаса, яна бир ҳаётни олиш кераклигини англатади.
Хитойнинг уйғур халқига нисбатан ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилганига оид далилларни баҳолаган Буюк Британияда жойлашган мустақил суд Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган деган хулосага келди.
Эрон томонидан ядровий ривожланиш жараёнлари, айниқса уранни бойитиш учун фойдаланиладиган асосий база ҳисобланган Натанз ядровий иншоотида шиддатли портлаш содир бўлди. Атрофдан эшитилган портлаш овози одамларнинг хавотирга тушиб, қочиб кетишига сабаб бўлгани билдирилди.
Хитой етакчиси Си Цзинпин диний эътиқодларни хитойлаштириш ва социалистик жамиятга интеграциялашувига эришиш учун самарали бошқариш кераклигини айтди. Си Цзинпин исломни алоҳида нишонга олгани таъкидланди.
Афғонистон Исломий Иморати раҳбари: Мулла Ҳайбатуллоҳ Озунзодадан "Аёллар ҳуқуқлари" ҳақида янги фармон.