15.09.2019 18:26
Тошкент шаҳрида 2019 йил нечта аёл ўз жонига қасд қилганлиги маълум бўлди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
Жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида Тошкент шаҳрида 27 нафар аёл ўз жонига суиқасд қилган. Бу ҳақида ИИББ ҳуқуқбузарликлар олдини олиш Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мақсуда Хўжаназарова хабар қилди. Бу борадаги статистика брифинг давомида айтилди. Маълум бўлишича, жорий йил пойтахтимизда ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари сони аёллар орасида қарийб икки баравар қисқарган.