13.09.2019 14:37
Карбалода яна фожеа
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Ироқда рўй берган фожиада, Ашура маросимида ур-йиқит оқибатида 31 киши ҳалок бўлди ва юзга яқин одам яраланди. Бу ҳақида "Анадолу" хабар берди.Анъанавий равишда мусулмон-шиалар Ашура куни (муҳаррам ойининг ўнинчи куни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалок бўлган набираси Ҳусайн хотирасига махсус тадбирлар ўтказишади.