124 минг нидерландиялик Муҳаммад ﷺ таҳқирлаш учун жавобгарлик жорий қилишга чақирмоқда
Нидерландияда NIDA партияси мусулмонларнинг диний туйғуларини таҳқирлаганлар, жумладан, Пайғамбар Муҳаммадни ﷺ масхара қилганларни жазолаш ҳақида ташаббусни қўллаб-қувватлаган 124 мингдан ортиқ имзо тўплашди. Бу ташаббус 17 март куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари натижасида шакллантириладиган ҳукуматга юборилган исломофобиянинг намоёндаларига қарши кураш чақирувдир. Имзо қўйилган варақлар Гаага марказидаги Бинненхоф майдонида жойлаштирилди.
Доналд Трамп ёки доимий таҳқирлаш сиёсати
"Энг яхши ҳимоя бу – ҳужум эканлиги яхши маълум. Доналд Трамп ушбу тамойилни ҳаётда қўллаб келади в абуни яна бир бор исботлади: (...) АҚШ президенти муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан фаол шуғулланувчи, демократлар партиясидан тўрт нафар конгресс аъзоларига таҳқирловчи ва ксенофобия руҳидаги твитлар қолдирди", - дейилади Le Monde мақоласида.