15.05.2020 01:00
Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси нотўғри даволаш туфайли комага тушиб қолди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳозир жуда оғир ҳолатга тушиб қолган. Хабар қилишларича, 57 яшар Абдулманап Нурмагомедов Москва касалхоналаридан бирида ётибди. Апрелнинг охирларида Абдулманап Нурмагомедов пнвемония касаллиги ва коронавирусга шубҳа билан Махачқалъа касалхонасига ётқизилганди. Бунгача у икки кун давомида касалликни тик оёқда ўтказганди. Бир йил олдин катта Нурмагомедов юрагини операция қилдирганди.