23.01.2021 21:25
Франциядаги учта мусулмон ташкилоти «республика қадриятлари хартияси»ни рад қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Франциядаги учта мусулмон ташкилоти аввалроқ мамлакат президенти Эммануэл Макрон ултиматив шаклда қабул қилишни талаб қилган «республика қадриятлари хартияси»ни рад қилди. Мамлакат мусулмон ташкилотларини бирлаштирувчи мусулмонлар дини бўйича Франция Кенгаши Исломнинг республика тамойилларига мослигини тасдиқлашни талаб қилди ва кенгаш хартияга рози бўлди.