Индонезия Саудия Арабистонидан зиёратчилар учун квотани оширишни сўрамоқда
Индонезия халқ маслаҳат конгресси (ХМК) раиси Ахмад Музани мусулмонларнинг Саудия Арабистонига индонезиялик зиёратчилар учун квоталар оширилишидан умид қиишини айтди, хабар қилади Antara. «Бизнинг илтимосимиз яхши қабул қилинди, Саудия Арабистони қироллиги бу илтимосни кўриб чиқади», — деди Индонезия халқ маслаҳат конгресси вице-спикери Ахмад Музани.
400 дан ортиқ ўзбекистонлик Россия квотаси бўйича ҳажга йўл олди
Бу йил 419 нафар ўзбекистонлик ҳажга Россия квотаси бўйича жўнатилди, деб хабар берди журналистларга Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. «Бу йил биринчи марта Россия, биринчи навбатда, РФ Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Умаханов Илёс Магомед-Саламович, Россияда истиқомат қилувчи 419 ўзбекистонликни РФ квотаси бўйича Ҳажга боришига ҳисса қўшганлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман. Бу яхши ниятнинг кўрсаткичидир”, - деди сенатор.