15.04.2019 19:47
Туркияда 40 метрлик кабоб тайёрланди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Ўтган чоршанба куни Туркия пойтахти Анқарада ғайриодатий кафенинг очилиши бўлиб ўтди. Моҳир ошпазлар 40 метрлик кабоб тайёрладилар ва у билан уч мингдан ортиқ шаҳар аҳлини меҳмон қилдилар, деб ёзади Yeni Şafak. 30 нафар ошпаз икки соат давомида улкан кабоб тайёрлаш устида меҳнат қилиб, тўпланганларга ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Махсус ушбу тадбир учун улкан қўра тайёрланди.