28.06.2019 18:42
Қирғизистон парламенти собиқ президент Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум этди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Қирғизистон парламенти (Жогоку кенеш) собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизликни олиб ташлаш учун овоз берди, хабар қилади 24.Kg нашри. Парламент йиғилишида бош прокурор Откурбек Джамшитов сўзга чиқди, бир нечта депутат эса ўз фикрини билдирди ва саволлар берди. Шундан кейин 103 депутат берилган таклиф учун, 6 та депутат эса – қарши овоз берди. Атамбаевни жиноий таъқиб қилишни бошлаш учун парламентнинг 80 нафар аъзоси овози талаб қилинади.