24.10.2022 11:49
Салмон Рушдий унга қилинган ҳужумдан кейин бир кўзи сўқир бўлиб қолди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
75 ёшли ёзувчи Салмон Рушдий август ойида АҚШда маъруза пайтида унга пичоқ билан ҳужум қилишганидан сўнг бир кўзи оқиб тушди. Бу ҳақида Испаниянинг El Pais газетасига берган интервьюсида ёзувчининг агенти Эндрю Уайли маълум қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Рушдийнинг бир қўли ҳаракатчанлигини йўқотган.