25.09.2019 21:59
Андижон вилояти ҳокими ўзининг пул мукофотини рус маданият марказига ҳадя қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Мустақиллик куни муносабати билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Орден билан бирга ҳоким пул мукофоти ҳам олди. Вилоят ҳокими ўзининг пул мукофотини рус маданият марказига ҳадя қилди. Совғанинг аниқ миқдори кўрсатилмаган.