15.10.2019 15:19
Покистон бош вазири ислом дунёсида «Йил эркаги» деб тан олинди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Иордания стратегик тадқиқотлар қироллик ислом институти Покистон бош вазири Имрон Хонни ислом дунёсида «Йил эркаги» деб тан олди. Покистоннинг Dawn ахборот агентлиги хабар қилишича, Имрон Хон қўшни Ҳиндистон билан тинчлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари туфайли энг нуфузли мусулмон сифатида эътироф этилди.