16.09.2019 07:14
Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳрида Хитойга қарши митинг бўлиб ўтди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
9 сентябрь куни Қозоғистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Жанаозен шаҳрининг ўнлаб аҳолиси қозоқ-хитой лойиҳалари ва "Хитойнинг кенгайиши" га қарши норозилик билдирган ҳолда шаҳар ҳокимлиги олдидаги марказий майдонга чиқишди.
Нашрнинг хабар беришича, ишчилар иш топишдаги қийинчиликлар ва янги иш жойларида маошларнинг камлигидан шикоят қилишган. Улар пойтахтдан "ҳукуматдан кимдир келиб, ушбу масала бўйича ойдинлик киритиши"ни талаб қилдилар.