Эрдўған Грецияга Афинада масжидлар йўқлигини эслатиб қўйди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция пойтахтида масжидларда ибодат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган мусулмонларнинг ноқулай аҳволи ҳақида гапирди. “Афинада бирорта ҳам масжид қолмаган. Уларнинг ҳаммаси ер юзидан супуриб ташланган. Лекин биз Истанбул каби бир шаҳарда бундай нарсага мурожаат қилмадик” деди Эрдоған Константинопол фатх этилишининг 567 йиллиги муносабати билан.
Афинада биринчи масжиднинг тантанали очилиши спектакл бўлиб чиқди
Афинада биринчи расмий масжиднинг тантанали очилиши Грециянинг олдинги ҳукумати сайлов олди пиар-акцияси бўлиб чиқди. Ekathimerini нашрига маълум бўлишича, масжид камида йил охиригача фойдаланишга топширилмайди. Греция диний ишлар бўйича вазирлиги масжид биносини ҳалигача мулк қилиб қабул қилиб олмади, тантанали очилиш маросими 7 июнда бўлиб ўтганига қарамай, муассаса белгиланган мақсадда фаолият кўрсатмайди.