Перм ўзбеклари йиғилишида сўзга чиққан бу персонаж уларни қуйидаги сўзлар билан "рус дунёси"нинг тўп еми (гўшт) бўлиб Украинага боришга даъват етди: "Фарзандларимиз боғчага боради, мактаб ва университетларда ўқийди. Биз Россияда яшаймиз ва ишлаймиз. Биз нафақат еяётган нонимизни оқлашга мажбурмиз. Мен кўнгиллилар батальони тузиб, унга буюк Амир Темур Темурланг номини беришни таклиф қиламан".
Тўғрисини айтганда, бу ерда шарҳлар талаб ҳам қилинмайди. Аммо, бир нарсага эътибор берганимиз маъқул.
Биз мусулмон халқлари ўртасида мунозараларга сабаб бўладиган тарихий мавзуларни кўтариш тарафдори эмасмиз. Бизга маълумки, ҳозирги Россия Федерацияси ва собиқ СССР туркий халқлари Амир Темурга нисбатан бошқача муносабатда. Лекин унга қандай муносабатда бўлмасин, у кўз ўнгида "еяётган нонимизни оқлаш" учун курашган "рус олами"нинг қўриқчи ити эмас, ўз империяси учун курашган нафсонияти кучли етакчи эди.
Шу сабабли бундай фикр юритган ҳолда, Жаҳонгир Жалолов ушбу батальонга чақираётганлар учун Амир Темур эмас, балки Жамшут ва Равшан номидаги, яъни "рус дунёси" тимсоли бўлмиш батальон ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Бу ҳикояда қувонарли жиҳати шундаки, ҳозирги Ўзбекистон халқи ва ҳаттоки ҳокимият вакиллари ҳам Жалоловдан фарқли ўлароқ, бундай "жамшут ва равшанлар" бўлишни хоҳламайдилар, худди шундай, улар ўзларини Амир Темурнинг ғурурли авлодлари деб билишади. Шу боис бугун Ўзбекистон расмийлари Россиядаги Жамшут Жалолов чақириғига ўз ватанида амал қилган Ўзбекистон фуқаролари ёлланма жинояти учун 5 йилдан 10 йилгача жазоланишини расман эълон қилди.
Гарчи, ҳақиқатда, "рус дунёси" "жамшутлар ва равшанлар"га қандай мурожаат қилишини ҳисобга олсак ҳам, уларнинг бу урушдан уйга тирик қайтиш имконияти минималдир.
Амир Тимурми ёки Жамшут ва Равшан? Қаранг, адаштириб юборманг!
Яқинда Перм ўлкасидаги ўзбек диаспораси расмий раҳбари Жаҳонгир Жалолов (суратда) олий тоифадаги лаганбардорлик ва манқуртчиликни намойиш етди. Шу туфайли у бутун постсовет ҳудудида шуҳрат қозонди, аммо бу араблар айтганидек, омма олдида Зам-Замда бовул қилган одамнинг шон-шуҳрати.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар