Принтер учун

Польша қўшнисига замонавий артиллерия қуролларини етказиб берди

Халқаро ҳарбий ёрдам доирасида дўстона мамлакат саналган Польша Украинага замонавий 155 мм артиллерия қуроллари - AHS Krab ўзиюрар қуролларини топширди.

Бу ҳақида "Восток" тезкор қўмондонлиги Facebook даги хабарида маълум қилди.
Польшанинг ўзиюрар гаубицаси ҳақидаги асосий фактларни тақдим келтириб ўтамиз:

Сафар ҳолатидан жанговар ҳолатга ўтиш вақти тахминан 30 сония.
Асосий ўт очиш қуроли 52 калибрли ствол узунлиги 155 мм бўлган тўпдир.
Максимал отиш масофаси 40 км.

"Биз Польшага қўллаб-қувватлаётгани ва ёрдами учун миннатдорчилик билдирамиз!", дейилади хабарда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)