Ошибка
  • Ошибка при загрузке модуля User 'islomiyi_online' has exceeded the 'max_questions' resource (current value: 1) SQL=SELECT m.id, m.title, m.module, m.position, m.content, m.showtitle, m.params, mm.menuid FROM pdu90_modules AS m LEFT JOIN pdu90_modules_menu AS mm ON mm.moduleid = m.id LEFT JOIN pdu90_extensions AS e ON e.element = m.module AND e.client_id = m.client_id WHERE m.published = 1 AND e.enabled = 1 AND (m.publish_up = '0000-00-00 00:00:00' OR m.publish_up <= '2025-05-23 21:09:04') AND (m.publish_down = '0000-00-00 00:00:00' OR m.publish_down >= '2025-05-23 21:09:04') AND m.access IN (1,1) AND m.client_id = 0 AND (mm.menuid = 636 OR mm.menuid <= 0) ORDER BY m.position, m.ordering
Принтер учун

Россия Федерациясида тозалаш: Украинадаги 35-армиянинг деярли бутун таркибини йўқотган генерал ишдан ҳайдалди

Россия Қуролли кучлари генерал-лейтенанти Михаил Носулев Шарқий ҳарбий округ қўмондон ўринбосари лавозимидан четлаштирилди.

Россия армиясида Россия Федерацияси Қуролли кучларининг Украинадаги муваффақиятсизликлари фонида юқори даражадаги ҳарбий раҳбарият таркибида тозалаш ишлари давом этмоқда. Генерал-лейтенант Михаил Носулев Шарқий ҳарбий округ қўмондон ўринбосари лавозимидан четлаштирилди. Бу ҳақида украиналик журналист Роман Цимбалюк ўзининг Telegram-каналида ёзади.
Мухбирнинг маълумотларига кўра, айтиб ўтилган лавозимдаги фаолияти туфайли генералга нисбатан жиноий иш очилган.
Унинг қўмондонлиги остида Шарқий ҳарбий округнинг беш юзга яқин ҳарбий хизматчи Чернобил АЭС ҳудудида бўлганларида турли даражада радиация олган ва Изюм йўналиши бўйича "35-сонли умумқўшин армиянинг аксарияти йўқ қилинган".
Журналистнинг сўзларига кўра, ҳарбий-ҳаво кучлари шахсий таркиби қўмондонликдаги кадрлар ўзгаришидан хурсанд, аммо улар қўмондоннинг янги ўринбосари Носулевдан яхшироқ бўлмаслигиидан қўрқишади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)