Принтер учун

Сўровнома: Мамлакат аҳолисининг 60 фоизи Макрондан норози

Франция аҳолисининг қарийб 60 фоизи президент Макрон ва бош вазир Жан Кастексдан норози. Бу ҳақида Франция жамоатчилик фикрини ўрганиш институти (IFOP) томонидан ўтказилган сўнгги онлайн сўров натижалари далолат беради. Сўров 9 декабрдан ва 17 декабргача ўтказилган ва 18 ёшдан ошган 1936 кишини қамраб олган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда коронавирус инфекцияси туфайли карантинда бўлган Макрон сиёсатидан французларнинг 60 фоизи норози.
Сўровда иштирок этганларнинг 59 фоизи мамлакат Бош вазири Жан Кастексдан ҳам норози.
Ноябрь ойида ўтказилган сўровлар шуни кўрсатдики, ҳар 10 та француздан 7 нафари коронавирус пандемиясига қарши курашда Макрон маъмуриятига ишонмайди ва ҳукуматнинг чора-тадбирларини қониқарсиз деб топади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)