Бойқўнғир космодромида ва унга яқин ҳудудда 50 дан ортиқ янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди. "2020 йил 18 июн ҳолатига кўра, назорат қилинадиган ҳудудда янги SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясини РНК аниқлашнинг 56 ижобий натижаси қайд этилди. 615 киши тиббий назорат остида. 23 киши тиббий назоратдан олинди", - дейилади Россия Бойқўнғир комплексида ФМБА минтақавий бошқармаси сайтида.
Юзага келган санитария-эпидемиология вазиятидан келиб чиқиб, Бойқўнғир аҳолисига шаҳар ташқарисида, шу жумладан яқин атрофдаги қишлоқларга ҳар қандай байрам, ташриф ва саёҳатлардан воз кечиш тавсия қилинди. Жамоат жойларида, жамоат транспортида, бозорга, касса ҳисоб-китоб муассасаларига боришда тиббий ниқоблар ёки респиратор кийиш керак.