Принтер учун

Исроил Эронга зарба берди

 

 

 

Натанзда нафақат ядровий реактор йўқ қилинди: Исроилнинг Эронга берган зарбаси оқибатлари маълум бўлди – Reuters
Натанзда нафақат ядровий реактор йўқ қилинди: Исроилнинг Эронга берган зарбаси оқибатлари маълум бўлди – Reuters 
Исроил Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий реакторини – мамлакатнинг энг муҳим объектларидан бирини йўқ қилди.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эслами реактор залининг ўзи, шунингдек, уран бойитиш объектидаги центрифугаларнинг аксарияти "ишдан чиққанини" тан олди.
МАГАТЭ ҳам Исроилнинг Натанздаги ядровий реакторга берган зарбасини тасдиқлади ва ҳозирда инспекторларнинг объектга кириши тақиқлангани ҳамда радиация фони масофадан назорат қилинаётганини маълум қилди, деб хабар беради Reuters агентлиги.
13 июнга ўтар кечаси Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ ўнлаб объектларига зарбалар берди.
МАГАТЭ бош директори Гросси ўз ташкилоти "Эрондаги вазиятдан хавотирда" эканини билдирди.
ОАВ ёзишича, авиазарба натижасида бирданига иккита реактор, ер ости ракета-ядро комплекси ва бир қатор лабораториялар йўқ қилинган.
Қуддусда Теҳронда бир эмас, бир нечта ядровий бомба яратиш учун етарли даражада бойитилган уран борлиги таъкидланди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)