Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдириш учун марҳум Рустам Қосимов хонадонига борди
Давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов 7 май куни оғир касалликдан сўнг вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Трамп Сардоба сув омборидаги фожиа муносабати билан Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди
АҚШ президенти Доналд Трумп Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга Сардоба сув омборидаги тўғоннинг ўпирилиши муносабати билан таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда 10 июнь куни президент матбуот хизмати маълум қилди. "Сизга ва Сардоба сув омбори тўғонининг қисман ўпирилиши ҳалокати қурбонларига таъзия билдирмоқчиман. 2020 йил 1 майда сув босган уйлар, кўчирилган одамлар, шунингдек вайрон бўлган йўллар ва фермаларнинг тасвирларини кўриш жуда қайғули бўлди", - дейилади мактубда.