Рухоний: Эроннинг 35 миллионгача аҳолиси COVID-19 юқтириб олиш хавфи остида
Эрон Ислом Республикаси мамлакат фуқароларини огоҳликни сақлашга чақирди. Эроннинг 35 миллионгача аҳолиси янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олиш хавфи остида. Бу ҳақида Эрон Ислом Республикаси президенти Хасан Рухоний Теҳронда бўлиб ўтган коронавирусга қарши миллий кураш Кенгаши мажлисининг якунлари бўйича баёнот берди.
Эрон президенти интернетга уланиш бўйича қарорни танқид қилди
Эрон президенти Ҳасан Рухоний мамлакатда интернетга уланишнинг чекланишини ҳақидаги қарорни танқид қилиб чиқди. «Кўплаб ижтимоий тармоқлар ва сайтларга уланишни чегаралаб, биз хатога йўл қўйдик. Биз Аллоҳдан ваколатлар олганмиз ва ердаги одамлар ҳақида фармойишлар чиқара олишимиз мумкин деб ўйлаймиз», - деди Рухоний Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Муҳаммад Жавод Азерий Жехромий ва маҳкама ходимлари билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда.