Пайғамбарга эргашиш бу эшак миниб юриш дегани эмас
Айрим мусулмонлар пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам йўлларига эргашиш ва пайғамбаримизнинг замонига қайтиш ўртасидаги фарқни тушунмайди, деб ҳисоблайди Миср собиқ муфтийси Али Жумъа. "Айрим биродарларимиз бизни пайғамбаримизнинг замонига қайтаришни истайди. Бу хато. Ҳар бир асрнинг ўз вақти бор. Биз пайғамбаримизнинг динига мувофиқ яшашни истаймиз, пайғамбаримиз давридаги каби эмас", - деди уламо CBC телеканалида «Валлоҳу аълам» дастури эфирида.
Хотинингга тегишли мобил телефонни чуқалай кўрма
Ғаддул басар (кўзларни ерга қаратиш) исломий тамойили нафақат карама-қарши жинс вакиллари баданига маҳлиё бўлиб қарашга, балки инсон бошқалар нигоҳидан яширшини лозим топган сирларга ҳам тааллуқли, -ҳисоблайди Миср собиқ муфтийси шайх Али Жумъа.