21.10.2018 23:53
Жума. Москванинг совуқ ҳавосида мўминларни жума намозига чорлаётган азон товуши таралмоқда. Бу овоз Холиқнинг буюклиги, Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга лойиқ илоҳ йўқлиги ҳамда Муҳаммад унинг Расули эканлиги тўғрисидаги гувоҳликни ҳам эълон қилмоқда. Бу калималарни тинглаган ҳолда мен хаёлан қишки Москвадан мозийга – офтобдан қовжираган жазирама Арабистонга, анбиёларнинг хотими – Пайғамбаримизнинг даъвати бошланган ерга сафар қилмоқдаман.