01.10.2019 13:20
Шимолий Кавказ энг соғлом минтақалар рейтингида етакчилик қилмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Доғистон Республикаси аҳолининг соғлом турмуш тарзига мойилллик рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида 30 сентябрь, душанба куни эълон қилинган «РИА Новости» тадқиқот натижаларида айтилади. Иккинчи ўринни Чеченистон Республикаси, учинчи ўринни Қабардин-Болқор Республикаси эгаллаган. Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Кавказ қарийб уч йилдан бери рейтингда етакчилик қилмоқда. Охирги ўринларни эса Узоқ Шарқ ва Узоқ Шимол эгаллаган.