04.09.2023 13:31
Сурияда Москва протекторати остидаги коллапс
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Сурияга бостириб кириши билан Россия Асад режимини бутунлай қулашдан қутқарди, гарчи у бутун мамлакат устидан назоратни унга қайтариб берган бўлмасада. Сурия ҳудудининг қарийб ярми Туркия ёки АҚШ билан ўзаро алоқада бўлган мухолифат ҳукмронлиги остида қолди. Гарчи режим мамлакатнинг кўп қисмини Россия ва Эрон ёрдамида назорат қилса-да, буни аниқ ғалаба деб бўлмайди.