close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
18.11.2023 17:47

Иорданиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳодил Абдул Азиз бир неча ой аввал АҚШ Давлат департаменти томонидан ўзига берилган "Халқаро Жасоратли аёллар" (International Women of Courage, IWOC) мукофотини АҚШ ҳукуматининг Исроил тажовузкорлиги ва Ғазо секторида фаластинликларни қирғин қилишини қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида қайтариб берди. Абдул Азиз қарорини Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter – таҳр.) эълон қилди ва у душанба куни Аммандаги Америка елчихонасига йўллаган расмий мактубида мукофотни "на жасоратни, на адолатни ифодаламайди" деб қайтариб бераётганини айтди.

20.05.2022 15:08

Урдун қироли Абдуллоҳ II Стенфорд университетида сўзлаган нутқида Эрон Сурияда Россия қолдирган бўшлиқни тўлдиришини айтди.

20.04.2022 02:51

Икки йил ичида биринчи Рамазонни пандемия билан боғлиқ чекловларсиз нишонлаётган Урдунликларнинг қувончини озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши чеклаб турибди.

24.09.2020 15:03

Урдун ҳукумати коронавирусга чалинганлар сонининг ўсганлиги сабабли 17 сентябрдан 30 сентябргача чекловлар режимини тиклади. Бу ҳақида пайшанба куни Урдуннинг Al Rai газетаси маълум килди. "Мамлакатнинг Оммон, Ирбид, Зарқа ва бошқа шаҳарларидаги мактаблар сентябр охиригача ёпилди, тўртинчи-ўн биринчи синф ўқувчилари яна масофавий таълимга ўтишди", - дейилади газетада.

15.05.2020 20:21

Урдун ҳукумати коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни назоратга олишга, қатъий профилактика чораларини кўришга ва биринчи навбатда қиролликнинг ўзида пайдо бўлишидан олдин мамлакатни бутунлай ёпишга муваффақ бўлди, деди РИА Новости агентлигига Урдунли депутат, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг ривожланиш, соғлиқни сақлаш ва таълим қўмитаси раҳбари Иброҳим Баддур.

07.03.2020 14:28

Саудия Арабистони, Урдун ва Тунис янги коронавирус юқтириб олиш илк ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Шу тариқа улар вақт бўйича охирги бўлиб потенциал ўлим хавфи билан таҳдид соладиган касаллик авж олиши рўй берган сўнгги араб мамлакатлари бўлди.

11.12.2019 04:35

Охирги бир неча кун ичида Иордания армияси бўлинмалари Исроилнинг бостириб киришини имитация қилган ҳолда ҳарбий машқлар ўтказди. Машқлар қирол Абдуллоҳ II ва мамлакат бош вазири иштирокида кенг расмий қизиқиш шароитида ўтказилиб, қиролликдаги умумий кайфият турли хил сценарийларга, шу жумладан, у ҳақида аллақачон маълум бўлган нарсани ҳисобга олган "аср келишувидан" ҳам баттар бўлган ҳолатларга тайёрланиш кераклигини англатади.

25.03.2019 21:54

Яқин Шарқ матбуоти қўлига Фаластинда тинчлик асосида тартибга солиш борасида тахмин килинган режа бўйича «аср битими» деталлари ҳақида янги маълумотлар тушиб қолди. Ушбу маълумотларга мувофиқ, Оқ Уйнинг расмий вакили сифатида Яқин Шарқ муаммолари билан шуғулланаётган АҚШ президентининг куёви Джаред Кушнер ҳозирги пайтда Иордания, Фаластин ва Саудия Арабистони ўртасида «ҳудудлар алмашиниш» режасини ишлаб чиқмоқда.

27.10.2018 06:51

Урдунда бир пайтлар терроризмга қарши кураш бўйича хизматни бошқарган генерал Хабис Ханайнех ўз уйининг олдида отиб кетилди, деб хабар беради Урдун хавфсизлик кучлари ва тиббиёт ходимлари. Ханайнех пойтахт Уммон шаҳрининг жануби-ғарбида, тахминан 30 км масофада жойлашган Мадаба шаҳрида сешанба куни соат 7:00 да (Гринвич бўйича 16:00) ўлдирилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase