Ҳижобли педагог «Йил ўқитувчиси» унвонига сазовор бўлди
Келиб чиқиши Африкадан бўлган америкалик муслима Коршо Ҳасан болалигини 11 сентябр терактидан кейинги даврда Огайо штатининг кичик шаҳарчасида ўтказган. Болалик йилларида устозлари уни чинакамига тушунишларини истарди. Яқинда Ҳасан Миннесота штатида "Йил ўқитувчиси" унвонига сазовор бўлиб, бу унвонни қўлга киритган муҳожирликдаги илк ҳижобли муслима аёлга айланди.
Педагог умумтаълим мактабида болаларни намоз ўқишга ўргатди (ВИДЕО)
Данияда Вайле шаҳри мактабларидан бирида олинган видеоролик билан боғлиқ қизғин тортишувлар авж олмоқда. Видеоролик кадрида даниялик болалар синфи бу жараённи бошқараётган мусулмон бўлмаган аёл ўқитувчи ва дўппи кийган болакай ортидан араб тилидаги сўзлар ва ҳаракатларни такрорлаган ҳолда намоз ҳаракатларини адо этмоқда.