Эй, танасин чарчатган инсон?!
Эй, мусулмонлар! Эй, сўзида содиқлар! ЭЙ, намозхонлар! Эй, рўзадорлар! Аллоҳга қулоқ тутинг, У бизга бир қишлоқ ҳақида сўзламоқда. Денгиз бўйида жойлашган қишлоқ! Денгизга қўшни бўлиб, денгизни ва уларни яратган Роббисини улуғламаган, Ундан ҳаё қилмаган қишлоқ аҳли!
Сукут – жиноят бўлган пайт
Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон сураси, 110).
Тақиқларни бузиб
Дунёга нима бўлди... Эркаклар эркакларга уйланса, аёллар эса аёлларга турмушга чиқса. Ҳар сафар: “Ана, энди мен ҳамма нарсани кўрдим”, дейсиз, бироқ эртанги кун эса бундан бадтар нарсаларга дуч келасиз. Яъни ахлоқий касал одамларнинг чегарасиз пуч хаёллари сизни кун сайин кўпроқ ҳайратга солишда давом этаверади. Бу нарсалар энди муҳокама, ҳавас ва тақлид қиладиган нарсаларга айланди.