23.05.2023 21:55
Ирам шаҳри
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
90-йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошди. Археологик қазилмалар пайтида қадимги араб шаҳри топилган эди. Бу топилма тарих фани учун ниҳоятда муҳим бўлди, чунки бу шаҳарнинг мавжудлиги кўпгина мунозараларга сабаб бўлиб келарди. Энг муҳими - бу шаҳарнинг номи қуръони Каримда ҳам, кўпгина тарихий қўлёзмаларда, йилномаларда зикр қилинган эди. Бу шаҳарда Од қавми яшаган эди.