1967 йилдан бери 1 миллионга яқин фаластинлик ҳибсга олинган.
Фаластин марказий статистика бюроси Нақба (Катта фалокат)нинг 76 йиллигига бағишланган ҳисоботини эълон қилди.
Нақба куни Фаластин араблари томонидан 1948-йилда Исроил тарихий Фаластин ерларида мустақиллик эълон қилганидан кейинги кун 15-май куни нишонланади. Бу кун фаластинликлар учун ўнлаб йиллар давом этган бир қатор офатларнинг бошланиши эди.
Ҳисоботга кўра, 1948 йилдан буён Фаластин ичида ва ташқарисида 134 мингга яқин фаластинлик ва араб ҳалок бўлган.
Биргина 7 октабрдан бери Ғазода 35 344 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан камида 14 944 нафари болалар ва 9 849 нафари аёллар. Тахминан 7000 кишининг жасади, асосан аёллар ва болалар топилмади. Ғарбий Соҳилда исроиллик ҳарбийлар ва яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумларида 7 октябрдан бери 492 фаластинлик ҳалок бўлди.
- Қамоққа олиш
Фаластин Асирлар Жамияти ва Фаластин Озодлик Ташкилотининг Маҳбуслар ва собиқ маҳбуслар бўйича комиссиясига кўра, 1967 йилдан бери 1 миллионга яқин одам ҳибсга олинган.
2023-йил 7-октабрдан буён фақат босиб олинган Ғарбий Соҳилда қўлга олинганлар сони 8520 нафарга етди. Уларнинг баъзилари кейинчалик қўйиб юборилди, қолганлари ҳибсда қолди. 2024-йил апрел ойи охирига келиб, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар сони 9,4 минг нафарга етди, шу жумладан, 3,6 минг нафари судсиз ушлаб турилган.
- Ғарбий Соҳилда ноқонуний аҳоли пунктлари фаолияти
2022 йил охирида Ғарбий Соҳилдаги Исроил ҳарбий назорат пунктлари ва ноқонуний яҳудий аҳоли пунктлари сони 483 тага, кўчманчилар сони эса 745 467 тага етди.
2023 йилда аҳоли пунктлари қурилишида сезиларли ўсиш кузатилди, Исроил ҳукумати 18 000 дан ортиқ уй-жой қуриш режаларини маъқуллади, шу жумладан Қуддусда.
2022-йилда Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда фаластинликларга тегишли 26 минг гектар ерни эгаллаб олди, бу кўрсаткич 2023-йилда 50,526 гектарга етди.
- Ғарбий Соҳил ва Ғазода вайронагарчилик ва ҳужумлар
2023 йилда Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилдаги 659 та бино ва иншоотларни қисман ёки тўлиқ бузиб ташлади.
Бундан ташқари, “қурилиш лицензияси йўқлиги” баҳонасида Фаластиннинг 1333 та объектини бузиш буйруғи берилган.
Шунингдек, 2023-йилда яҳудий кўчманчилар ва Исроил хавфсизлик кучлари фаластинликлар ва уларнинг мулкларига, жумладан, диний обидалар ва ерларга қарши 12161 та ҳужум уюштирди. Бундай ҳодисалар натижасида 21,7 мингга яқин дарахт, шу жумладан, 18 964 та зайтун дарахти шикастланган.
2023-йил 7-октабрдан буён Исроил ҳужумлари натижасида Ғазодаги 89 минг бино бутунлай вайрон бўлди ёки жиддий зарар кўрди, улардан 104 таси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) тегишли. Инфратузилма, йўллар, электр ва сув тармоқлари ҳамда қишлоқ хўжалиги эрлари ҳам зарар кўрган Ғазодаги урушдан етказилган зарар 30 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Нақба бошидан бери Исроил 134 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирди
1967 йилдан бери 1 миллионга яқин фаластинлик ҳибсга олинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|