close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сионизм ва ортодоксал яҳудийлик ўртасидаги фарқ

Сионизм ва ортодоксал яҳудийлик - улар ўртасида фарқ борми? Қисқача айтадиган бўлсак — ҳа, бор.

Сионизм ва ортодоксал яҳудийлик - улар ўртасида фарқ борми? Қисқача айтадиган бўлсак — ҳа, бор.
Батафсилроқ айтадиган бўлсак, сионизм - бу сиёсий ҳаракат бўлиб, унинг мақсади яҳудий халқини тарихий ватани - Исроилда (Эрец-Исраэль) бирлаштириш ва қайта тиклашдир. Шунингдек, сионизм бу ҳаракатнинг асоси бўлган мафкуравий тушунча бўлиб, у ўз ҳаракат йўналишида турли позицияларни эгаллайди – сўл-социалистикдан ортодоксал динийгача. Ёки оддий қилиб айтганда, сионистларнинг ҳаммаси ҳам ортодоксал яҳудий эмас: улар орасида ортодоксал бўлмаган яҳудийлик тарафдорлари (исломдаги модернистлар каби) ёки ҳатто жангари атеистлар ҳам бўлиши мумкин.
Агар биз ортодоксал яҳудийлик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу яна яҳудийликдаги бир нечта оқимларнинг умумий номи бўлиб, уларнинг издошлари ўзларини яҳудий диний анъаналарининг ягона қонуний ташувчиси деб билишади. Улар орасида Нетуреи Карто каби анти-сионистик ташкилотлар мавжуд бўлиб, улар нафақат сионизмга, балки Исроил давлатининг мавжудлигига ҳам қарши. Улар ўз эътиқодларини Тавротнинг яҳудийлар учун қадимий тақиқларига асослайдилар:
1) Мессия Машиах келмагунча яҳудийларнинг ўзлари Нажотни яқинлаштирмасликлари ва сиёсий мустақилликка эришмасликлари керак. Бу эътиқодлар Талмуд Кетувот қонунларига асосланади.
2) Яҳудийлар Таврот қонунларига (бу ҳолда, Кнессетнинг сайланган аъзоларининг фикрига кўра) раҳбарлик қилмайдиган жамоа (ёки давлат) туза олмайдилар. Бу Раббнинг ҳокимиятига қарши исён ва Худо билан Исроил халқи ўртасидаги иттифоқни бузишдир.
Умуман олганда, бундай қарашлар кўп асрлар давомида турли халқлар орасида тарқоқ жамоаларда яшаган ва яҳудий тилининг турли лаҳжаларида сўзлашувчи ортодоксал яҳудийлар орасида ҳукмронлик қилган, иброний тили эса фақат илоҳиёт тили бўлган.
Бироқ, вазият 19-асрда ва айниқса, 20-аср бошларида Европада яҳудий зиёлилари орасида сиёсий сионизм пайдо бўлгач, Европа ва Яқин Шарқдаги сиёсий вазият тез ўзгара бошлади.
Юқоридагиларни умумлаштириш учун айтишимиз мумкинки, барча сионистлар ҳам ортодоксал яҳудий эмас, барча ортодоксал яҳудийлар ҳам сионист эмас.

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase