21.07.2021 16:33
Хитойда икки кун ичида тўртта тўғон қулади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
Июн ойида бошланган ёмғирлар ва ундан кейинги сув тошқинлари натижасида 2021 йилнинг 18 июлида Хитойда, ички Мўғулистондаги Хулунбуир шаҳри яқинида икки тўғон қулаб тушди. Хитой Сув ресурслари вазирлиги маълумотларига кўра, тўғонлар умумий сиғими 46 млн кубометр бўлган сув омборларини ушлаб турарди.