07.04.2020 18:55
Туркияда тиббий ниқобларни сотиш тақиқланди, энди улар бепул тарқатилади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Туркия президенти Ражаб Эрдўған 6 апрел куни мамлакатда янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашда янги чоралар кўрилишини маълум қилди. "Маҳаллий маъмурлар е-давлат [давлат портали] электрон порталида ёки ПТТ почта сайтида сўров қолдирган фуқароларга бепул тиббий ниқоблар юборишни бошладилар. Ниқобларни сотишга йўл қўйилмайди", деди Туркия раҳбари.