Динсизлар билан тортишув
Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан келиб чиққандир. Шу гапларни бир ўйлаб кўрайлик-чи. Бу ҳақда доктор Эрфанг Вилғям қуйидагиларни айтади: «Мен худонинг борлигига ишонаман. Чунки электрон ва протонларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолганини тасаввур қила олмайман. Шунингдек, биринчи атом ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас. Биринчи проплазма, биринчи уруғ, биринчи ақл ҳам шундай. Мен Аллоҳнинг борлигига ишонаман, чунки атрофимиздаги кўриб турган барча нарсаларнинг пайдо бўлишининг ягона мантиқий тафсири Аллоҳнинг борлигидир».
Динсизлар билан тортишув
Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан келиб чиққандир.