114. Ан-нос сураси
- 1282 марта кўрилди
Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган. У олти оятдан иборатдир. Бу сура, айтиб ўтилганидек, ўзидан аввалги суранинг узвий давомидир.
Бу сурада жинлар ва инсонлардан бўлган, кишиларни васвасага солиб йўлдан урадиган «шайтон»ларнинг ёмонлигидан Ёлғиз Парвардигорга сиғиниб паноҳ сўраш лозимлиги уқтирилади.
Сура ўзининг илк оятидаги сўз билан "Ан-нос — Инсонлар" деб номлангандир.
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан
1-2-3-4-5-6. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман".