close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

064. Тағобун сураси

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, ўн саккиз оятдир. Сура Аллоҳ таъолонинг кудрати Илоҳийясига далолат қиладиган оятлар билан бошланиб, сўнгра илгари ўтган динсиз кимсалар топган оқибатлар ва улар Охиратда гирифтор бўлидиган аламли азоб ҳақида хабар берилади.
Бу сурада ўлгандан кейии қайта тирилиш Куни бор эканлигини инкор қилган кофирларнинг даъволари кескин рид этилиб, Парвардигори олам номига қасам билан у Куннинг ҳақ экани таъкидланади ва уни "Тағобун", яъни, "Бир-бирларини алдаш-зиён етказиш" Куни деб аталади. Чунки бу дунёда мўъминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар у Кунда дўзахга гирифтор қилинишлари билан ўзларининг зиён тортиб, алданиб қолганликларини билишиб, надоматлар қилурлар, мўъминлар эса у Кунда жаннат неъматига эришишлари билан ҳаёти дунёда кофирларнинг васваса-алдовларига учмаганликлари сабабли катта фойда кўрганликларини билурлар.
Сура охирида мўъминларга топган мол-мулк ва бола-чақалари улар учун фақат бир имтиҳон эканлиги уқтирилиб, уларни қўлларидан келганича тақво билан ҳаёт кечиришга ва Аллоҳ Йўлида бечора-мискинларга хайр-эҳсон қилишга даъват этилади.

Меҳрибон ва Рахмли Аллоҳ номи билан

1. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур. Эгалик — подшоҳлик ёлғиз Уникидир ва ҳамду сано ёлғиз Унинг учундир. У барча нарсага Қодирдир.

2. У сизларни яратган Зотдир. Бас, сизлардан (айримларингиз) кофир, сизлардан (айримларингиз) мўъминдир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчидир.

3. У осмонлар ва ерни Ҳақ (қонун) билан яратди ва сизларга сурат-шакл берди — суратларингизни гўзал қилди. Ёлғиз Унга қайтиш бордир.

4. У осмонлар ва ердаги бор нарсани билур ва У сизлар яширадиган нарсани ҳам, ошкор қиладиган нарсани ҳам билур. Аллоҳ диллардаги сирларни Билгувчидир.

5. (Эй Макка кофирлари), сизларга аввалги кофир бўлган, сўнг (ҳаёти дунёдалик пайтларидаёқ) ўз ишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг хабари келдими? Яна улар учун (Охиратдаги) аламли азоб ҳам бордир.

6. Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари (ўзларининг хақ пайғамбар эканликларини билдирувчи) ҳужжатлар билан келганларида, улар: "Бизларни (ўзимизга ўхшаган) башар (авлодлари) ҳидоят қилурларми?!", дейишиб, (у пайғамбарларга) кофир бўлганлари ва (иймондан) юз ўгириб кетганларидир. (Шунда) Аллоҳ (уларни ҳалок қилиш билан Ўзи уларнинг иймонларидан) Беҳожат эканлигини кўрсатди. Аллоҳ Беҳожат ва ҳамду санога Лойиқ Зотдир.

7. Кофир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: "Йўқ, Парвардигоримга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир".

8. Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига ва Биз нозил қилган Нурга — Қуръонга иймон келтиринглар! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.

9. (Аллоҳ) сизларни тўпланиш Кунига тўплашини (эслангиз)! Бу (одамлар) бир-бирларини "алдаб-зиён етказадиган" Кундир (яъни, ҳаёти дунёда иймон эгаларини алдаб-зиён етказиб юрган кофирлар у Кунда дўзах азобига дучор қилиниш билан ўзларининг алданган кимсалар эканликларини билиб олурлар). Ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амал қилса, (Аллоҳ) унинг ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва уни остидан дарёлар оқиб турадиган, (барча жаннат аҳли) абадул-абад қоладиган жаннатларга киритур. Бу эса буюк саодатдир.

10. Кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар — ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, ўша жойда мангу қолгувчидирлар. Нақадар ёмон оқибат (бу)!

11. (Бирон кимсага) бирон мусибат етмас, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (етур). Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур. Аллоҳ барча нарсани Билгувчидир.

12. Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга бўйсунингиз! Энди агар (итоатдан) бош тортсангиз, у ҳолда (билингизки), Пайғамбаримиз зиммасида фақат (Бизнинг ваҳийларимизни сизларга) очиқ-равшан қилиб етказиш бир, холос.

13. Аллоҳ — ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг Ўзи бордир. Бас, мўъминлар ёлғиз Аллоҳга таваккул қилсинлар — суянсинлар!

14. Эй мўмиилар, албатта жуфтларингиз ва болаларингиздан сизлар учун душман бўлганлари ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар! Агар сизлар (уларни) афв этсанглар, кечириб юборсанглар ва мағфират қилсанглар, у ҳолда албатта Аллоҳ Марфиратли, Меҳрибондир.
Изоҳ: Ривоят қилинишича, Макка аҳлидан бир гуруҳ кишилар Исломни қабул қилишиб, сўнгра Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига — Мадинаи мунавварага ҳижрат қилмоқчи бўлганларида, уларнинг динсиз бўлган хотин ва бола-чақалари бу ниятларидан тўсишиб: "Исломга кирганларингизга сабр қилдик аммо бизларни ташлаб ҳижрат қилишларингизга чидай олмаймиз", дейишган экан. Шунда улар бу гапга кўнишиб Маккада қолишган ва орадан анча замон ўтиб, Мадинага келганларида эса бу ердиги мусулмонлар Диний билимларни пухта эгиллаб олганларини кўришиб, илгари ўзларининг йўлларини тўсган хотин, бола-чикрларидан ўч олмоқчи бўлганларида юқоридаги оят нозил бўлгандир. Муфассирлар айтишларича, ушбу ояти карима Аллоҳ таъолога тоат-ибодат қилишдан тўсадигин хотинлар ви болаларнинг сўзларига кирадиган барча кишилар учун танбеҳдир.

15. Сизларнинг мол-мулкларингиз ва бола-чақаларингиз фақат бир фитна-имтиҳондир, холос. Улуғ ажр-мукофот эса Ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир.

16. Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар, (ўзларнгизга қилинаётган панд-насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар ҳамда инфоқ-эҳсон қилинглар, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқ бўлур. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар.

17. Агар сизлар Аллоҳга қарзи-ҳасана берсангизлар (яъни, Унинг мискин-бечора бандаларига инфоқ-эҳсон қилсангизлар), У Зот сизларга бир неча баробар қилиб (қайтарур) ва сизларни(нг гуноҳлариигизни) мағфират қилур. Аллоҳ ўта Шукр қилгувчи (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато этгувчи) ва Ҳалимдир.

18. (У) ғайбу шаҳодатни (яъни, барча яширин ва ошкор ишларни) Билгувчи, қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase