close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

113. Фалақ сураси

Маккада нозил бўлган бу сура беш оятдан иборатдир.
«Фалақ» сўзи «тонг» маъносида келиши билан бирга яна «ёрмоқ» маъносини ҳам англатади. Бундан кейин келган «Нос» сураси билан бирга иккаласига «икки сақловчи» маъносида «муаввизитайн» деб аталади. Бу суралар шифо мақсадида ўқилганлиги ҳақида ҳадислар бор.
Зурайҳ қабиласига мансуб Лабийд ибн ал-Аъсам деган яҳудий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни сеҳр қилиб, камоннинг ипига ўн битта тугун солган эди. Аллоҳ таоло Жаброил (алайҳиссалом)ни юбориб, бу воқеадан огоҳлантиради ва сеҳр қилинган жойини ҳам кўрсатади. Ўшанда ушбу ва ундан кейинги сура нозил бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни барча бало-офатлардан, инчунин жодугарлар шарридан паноҳ тилашга амр қилди. Ҳар бир оятни ўқиганларида сеҳр ипининг бир тугуни ечилар эди. Охири Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга енгиллик ҳосил бўлиб, сеҳр зараридан халос топадилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-5. Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), айтгил: «(Мен) субҳ (тонг)нинг Парвардигоридан паноҳ сўрайман, ҳар бир махлуқнинг шарридан (ёмонлигидан) ва қоронғу (зулмат) бўлган кечанинг шарридан ва бандларга (тугунларга) дам солиб тугувчи соҳирларнинг (сеҳргарларнинг) шарридан ва ҳасад қилгувчи ҳосидларнинг шарридан (Парвардигорга илтижо қилиб, паноҳ сўрайман)».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase