037. Вас-Соффот сураси
- Шанба, Нояб 04 2023
- 11535 марта кўрилди
"Соффот" - саф тортиб турувчилар. Сурада имон-еътиқод, куфр ва ширк, инс ва жин, жаннат ва дўзах, пайғамбарлар, хусусан, Иброҳим, Исмоил (а.с.) қиссалари ва бошқа муҳим маълумотлар баён қилинади. Саф тортувчилардан мурод бу ерда фаришталар ва мўминлардир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1. (Аллоҳ ёълида) саф тортиб турувчи,
2. (гуноҳ ишлардан) мудом тўсувчи,
3. (Аллоҳнинг каломини) доимо зикр қилувчи (фаришталар ва инсонлардан иборат барча) зотларга қасамки,
4. ҳақиқатан, илоҳингиз ягонадир!
5. (У) осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. (У яна) кунчиқар (ва кунботар) томонларнинг Парвардигоридир.
6. Дарҳақиқат, Биз дунё осмонини юлдузлар билан зийнатладик.
7. (Уни) ҳар қандай итоатсиз шайтондан (жиндан) сақладик.
8. У (жин)лар энг олий мавжудотлар (фаришталар сўзлари)ни эшита олмаслар, уларга ҳар томондан (юлдузлар) отилур
9. ҳайдаш учун. Уларга (охиратда) доимий азоб бордир.
10. Илло, бирор марта (бирор сўзни) илиб олгани бўлса, унга ҳам учар юлдуз қувиб етар (ва ҳалок этар).
11. Бас, (ей, Муҳаммад, Макка кофирларидан) сўранг-чи, улар(ни) яратиш қийинроқми ёки Биз яратган нарсаларними?! Зотан, Биз уларни (Одамни) ёпишқоқ лойдан яратгандирмиз.
12. Балки Сиз (улардан) таажжубдадирсиз, (аммо) улар эса масхара қилурлар.
13. Уларга (Қуръон билан) насиҳат қилинса, насиҳатни олмаслар.
14. Бирор мўъжизани кўрсалар, (имон келтириш ўрнига) янада зиёдароқ масхара қилурлар
15. ва дерлар: "Бу фақат аниқ сеҳрдир.
16. Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетганимизда (ростдан ҳам), яна қайта тирилувчи эканмизми?!
17. Аввалги (ўтиб кетган) ота-боболаримиз ҳам-а?!
18. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Ўа! Сизлар (ўша куни) хор бўлувчидирсизлар!"
19. У (яъни, қайта тирилиш) фақатгина (Исрофилнинг сури билан чалинувчи) бир қичқириқдир, холос, бас, улар (қайта тирилиб, ҳукмга) қараб турурлар.
20. "Ҳолимизга вой! Бу жазо куни-ку!" - деб қолурлар.
21. Мана шу сизлар ёлғон деб ўтган Ажрим кунидир.
22. (Эй, фаришталар,) золим (кофир) бўлган кимсалар ва уларнинг ёронларини ҳамда ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўплангиз,
23. Аллоҳдан ўзга. Бас, уларни дўзах ёълига бошлангиз.
24. (Аммо фармоним бўлгунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки, улар (қилмишлари тўғрисида) сўралувчидирлар.
25. (Уларга дейдилар): "Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!"
26. Йуқ, улар бу Кунда таслим бўлувчидирлар!
27. Уларнинг баъзиси баъзисига қараб саволжавоб қилурлар:
28. (Алданганлар ўз пешволарига): "Ҳақиқатан, сизлар бизларга ўнг томондан (яъни, ишончли томондан) келар эдинглар", - дейдилар.
29. (Пешволар) айтурлар: "Йуқ, сизлар ўзларингиз мўмин бўлмаган эдинглар.
30. (Ахир) бизлар учун сизларнинг устингиздан ҳукмронлик йуқ эди-ку! Йуқ, сизлар ўзларингиз ҳаддан ошувчи қавм эдингизлар.
31. Бас, энди бизларга Парвардигоримизнинг Сўзи (азоби) муқаррар бўлди. Бизлар (уни) тотувчидирмиз.
32. Чунки, бизлар ёълдан озувчи бўлганимиз сабабли сизларни ҳам ёълдан оздирдик".
33. Бас, албатта, улар (озганлар ва уларнинг пешволари) ўша Кунда азобда шерик бўлувчидирлар.
34. Дарҳақиқат, Биз жиноятчиларга мана шундай (иш) қилурмиз.
35. Чунки, уларга: "Аллоҳдан ўзга илоҳ йуқ",дейилганда, кибрланган эдилар.
36. Улар: "Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб илоҳларимизни тарк этар эканмизми?" - дер эдилар.
37. Йуқ, (Муҳаммад) ҳақ (дин)ни олиб келди ва (ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди.
38. (Эй, жиноятчилар,) сизлар, албатта, аламли азобни тотувчидирсизлар!
39. Сизлар фақат қилиб ўтган жиноятларингиз сабабли жазоланурсизлар.
40. Илло, Аллоҳнинг шундай ихлосли бандалари бордирки,
41. айнан ўшалар учун маълум ризқ,
42. (турли) мевалар бўлур. Улар иззат-икромдадирлар,
43. неъмат боғларида,
44. сўрилар устида бир-бирларига рўбарў бўлиб ўтирурлар.
45. Уларга оқин чашмадан қадаҳлар айлантирилур.
46. Ичувчилар учун лаззатли, оппоқ (қадаҳлар)дир (улар).
47. У (шароб)да ақлдан оздирувчи нарса бўлмас ва улар ундан маст бўлмаслар.
48. Яна уларнинг олдиларида нигоҳлари (бегонага қарашдан) чегараланган, кенг-катта кўзли (ҳур қиз)лар бўлур.
49. Улар гўё (пардага) ўралган (оппоқ) тухумдекдирлар.
50. Бас, улар бир-бирларига қараб савол-жавоб қилурлар.
51. Улардан бири дейди: "Менинг бир дўстим бор эди.
52. У (менга): "Ростдан ҳам сен (қайта тирилишимизни) тасдиқ этувчиларданмисан?
53. Ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетган вақтимизда ҳақиқатан ҳам (тирилтирилиб) жазоланувчимизми?" - дер эди.
54. (Жаннатдаги биродарларига): "Сизлар (ҳам ўша дўстимнинг дўзахдаги ҳолига) қараяпсизларми?" - дейди.
55. Сўнг ўзи қараб уни дўзахнинг ўртасида кўргач,
56. дейди: "Аллоҳга қасамки, дарҳақиқат, сен мени ҳам ҳалок қилаёзган эдинг.
57. Агар Раббимнинг неъмати (ҳидояти) бўлмаса эди, албатта, мен ҳам (сен билан бирга дўзахга) ҳозир қилинувчилардан бўлур эдим.
58. (Қани энди менга айтчи), бизлар ўлувчи эмас эканмизми?!
59. Ўша биринчи ўлимимиздан бошқа-я?! (Сўнг) азобланувчи ҳам эмас эканмизми?!
60. Албатта, мана шу (жаннат неъматлари) улкан ютуқнинг ўзидир!
61. Бас, айнан мана шундай ютуқ учун амал қилувчилар амал қилсинлар!"
62. Мана шу яхши зиёфатми ёки заққум дарахтими?
63. Ҳақиқатан, Биз уни (заққум дарахтини) золимлар учун фитна (синов ва азоб) қилиб қўйдик.
Изоҳ: Заққум дўзахда ўсувчи бир ғайри табиий дарахт бўлиб, у тўғридаги хабарни эшитган кофирлар оловда дарахт ўсишини ақлларига сиғдира олмаганлар. Бу билан Аллоҳ ўз бандалари Ўзининг чексиз қудратига қай даражада имон келтиришларини синовдан ўтказмоқчи. Мўмин киши Аллоҳ ва Унинг расулидан келган ҳар қандай хабар ва маълумотларга, гарчи ақлига сиғмаса ҳам ҳеч иккиланмай ишонади ва имон келтиради. Аллоҳнинг Ўзига ишонмайдиган кофир эса Унинг қудратига ҳам ишона олмайди.
64. Дарҳақиқат, у дўзах қаърида чиқадиган (ўсадиган) бир дарахтдир.
65. Унинг бутоқлари(даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар.
66. Бас, улар (дўзах аҳли), албатта, ундан еювчи ва қоринларни у билан тўлдирувчидирлар.
67. Сўнгра, албатта, улар учун унинг (заққум мевалари) узра қайноқ сувдан аралаштириш бордир.
68. Сўнгра уларнинг қайтишлари, албатта, дўзах сари бўлур.
69. Албатта, улар (Макка мушриклари) ўзларининг ота-боболарини адашган ҳолда топдилар.
70. Бас, ўзлари ҳам уларнинг изларидан чопмоқдалар.
71. Улардан аввал ўтганларнинг кўплари ҳам ёълдан озган эдилар.
72. Ҳолбуки, Биз уларнинг орасига огоҳлантирувчи (пайғамбар)ларни юборган эдик.
73. Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринг!
74. Илло, Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (ҳалокатга дучор бўлмадилар).
75. Қасамки, Нуҳ (қавмидан шикоят этиб,) Бизга нидо (илтижо) қилди. Бас, (Биз) нақадар яхши ижобат қилувчидирмиз!
76. Биз унга ва унинг аҳли (оиласи)га улкан ташвишдан (ғарқ бўлишдан) нажот бердик.
77. Унинг зурриётини боқий қолувчи кишилар қилиб қўйдик.
78. Кейинги (авлод)лар орасида у ҳақда (мақтовлар) қолдирдик.
89. Оламларда Нуҳга салом!
80. Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
81. Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир!
82. Сўнгра бошқалар (Нуҳни инкор этганлар)ни ғарқ қилиб юбордик.
83. Ҳақиқатан, Иброҳим ҳам у (Нуҳ)нинг гуруҳидандир.
84. Қайсики, Парвардигорига соғлом қалб билан келди.
85. Ўшанда у отаси ва қавмига: "Нимага ибодат қилмоқдасизлар?!
86. Аллоҳни қўйиб, сохта илоҳларни истайсизларми?!
87. У ҳолда (барча) оламларнинг Парвардигори (жазоси) ҳақида не гумонингиз бор?!" - деган эди.
88. Бас, у юлдузларга тикилиб қаради.
89. Сўнгра: "Ҳақиқатан, мен бетобман", - деди.
90. Дарҳол ундан юз ўгириб қайтдилар.
91. Бас, (Иброҳим) уларнинг "илоҳлари" олдига аста келиб деди: "(Олдиларингиздаги таомни) емайсизларми?
92. Не бўлди сизларга, сўзламайсизлар?!"
93. Сўнг уларга яқин келиб, ўнг қўли(даги болта) билан урди.
94. Бас, (қавми) унинг олдига шоша-пиша келишди.
95. У деди: "Ўзларингиз ёъниб (ясаб) олган нарсаларга ибодат қиласизларми?!
96. Ҳолбуки, сизларни ҳам, сиғинаётган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!"
97. Улар (бир-бирларига) дедилар: "(Иброҳим) учун (ичида олов ёнадиган) бинолар қуриб, уни ўша оловга ташланглар".
98. Бас, улар (Иброҳимга) макр қилмоқчи бўлдилар. Бас, Биз уларни тубан (мағлуб) қилдик.
99. (У ўт ичидан саломат чиқди) ва деди: "Албатта, мен Раббим (буюрган тараф)га кетувчидирман. Унинг Ўзи мени (Тўғри ёълга) ҳидоят қилур.
100. Эй, Раббим, Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!"
101. Бас, Биз унга бир ҳалим ўғил хушхабарини бердик.
102. Бас, қачонки у (отаси) билан бирга юрадиган бўлгач, (Иброҳим): "Эй, ўғилчам, мен тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй (фикр) қилишингни бир (ўйлаб) кўргин", - деган эди, у айтди: "Эй, отажон, сенга (тушингда Аллоҳ томонидан) буюрилган ишни қилгин. Иншоаллоҳ, мени сабр қилувчилардан топурсан".
103. Бас, қачонки, иккиси ҳам (Аллоҳнинг амрига) бўйин суниб, (Исмоилни қурбонликка) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики,
104. биз унга нидо қилдик: "Эй, Иброҳим!
105. Дарҳақиқат, сен тушни тасдиқ этдинг. Албатта, Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз".
106. Албатта, бу (қурбонликка буюришим) айни синовдир.
107. Биз (Исмоилнинг) ўрнига катта бир (қўчқор) сўйишни эваз қилиб бердик.
108. Кейинги (авлод)лар орасида у (Иброҳим) ҳақида яхши гапларни қолдирдик.
109. Иброҳимга салом!
110. Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
111. Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин банда ларимиздандир.
112. Яна, Биз унга солиҳлардан (бўлғуси) пайғамбар Ишоқнинг хуш-хабарини бердик.
113. Унга (Иброҳимга) ҳам, Ишоққа ҳам баракот бердик. Уларнинг зурриётидан эзгу амал қилувчи ҳам, ўзига аниқ зулм қилувчи ҳам бўлур.
114. Қасамки, Биз Мусо ва Ҳорунга (пайғамбарлик) инъом этдик.
115. Биз иккисига ва уларнинг қавмига улуғ ғамдан нажот бердик.
116. Уларга мадад бердик, бас, улар (Фиръавн устидан) ғолиб бўлдилар.
117. Биз уларга аниқ Китоб (Таврот) ато этдик.
118. Ҳамда уларни Тўғри ёълга ҳидоят қилдик.
119. Кейинги (авлод)лар орасида у иккиси ҳақида (яхши гапларни) қолдирдик.
120. Мусо ва Ҳорунга салом!
121. Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
122. Дарҳақиқат, иккиси ҳам Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
123. Илёс ҳам, албатта, пайғамбарлардандир!
124. Қайсики, у ўз қавмига деган эди: "(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!
125. Сизлар яратувчиларнинг яхшисини қўйиб, Баъл (номли бут)га сиғиняпсизларми?
126. Сизларнинг Раббингиз ва аввалги отабоболарингизнинг ҳам Раббини қўйиб-а?!"
127. Бас, (Илёсни) ёлғончига чиқардилар. Бас, албатта, улар (дўзахга) ҳозир қилинувчидирлар,
128. илло, Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (ҳозир бўлмаслар).
129. Биз кейинги (авлод)лар орасида у (Илёс) ҳақида (гўзал мақтовлар) қолдирдик.
130. Илёсга салом!
131. Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!
132. Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
133. Лут ҳам, албатта, пайғамбарлардандир!
134. Қайсики, Биз унга ва унинг барча аҳлига нажот берган эдик.
135. Фақат (азобда) қолувчилардан бўлмиш бир кампирга (Лутнинг хотинига нажот бермадик).
136. Сўнгра бошқаларни ҳалок қилдик.
137. (Эй, Макка аҳли,) аниқки сизлар уларнинг устидан тонгда ўтиб турурсизлар,
138. тунда ҳам. Ахир, ақл юргизмайсизларми?!
139. Юнус ҳам, албатта, пайғамбарлардандир!
140. Қайсики (ўз қавмидан ғазабланиб) тўла юкли кемага қараб қочган эди.
141. Бас, (кемадагилар билан) қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди.
Изоҳ: Қисса ҳақида шундай ривоят бор. Юнус (а.с.) ўз қавмининг қилмишларидан озорланиб, уларга ваъда қилинган жазо келавермагач, ўзлари бош олиб чиқиб кетиб, бир денгиз бўйига етиб борадилар. Жўнаб кетаётган бир кемага минганларида, денгиз ўртасига бориб, кема тўхтаб қолади. Кемачилар: "Ёъловчиларимиз ичида ўз хожасидан қочган қул бўлса керак. Уни топмасак кемамиз тураверади" - деб қуръа ташлайдилар. Қуръада Юнус (а.с.) номи чиққач, ул зотни денгизга ташлаб юборадилар. Қисса 142-оятда давом этади.
142. Бас, маломатга қолган ҳолида уни бир наҳанг балиқ ютиб юборди.
143. Бас, агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганда,
144. албатта, у (балиқ) қорнида, то қайта тириладиган кунларигача (қиёматгача), қолиб кетган бўлур эди.
145. Бас, Биз уни хаста ҳолида қуруқликка улоқтирдик.
146. Унинг устида (соя ташлаб туриши учун) қовоқ дарахтини ундириб қўйдик.
147. Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ (одам)га пайғамбар қилдик.
148. Бас, улар (Юнусга) имон келтирдилар. Сўнг Биз уларни (маълум) бир муддатгача (ажаллари етгунча ҳаётдан) баҳраманд этдик.
149. Энди, (ей, Муҳаммад, Макка кофирларидан) сўранг-чи, қизлар (фаришталар) Парвардигорингизники-ю, ўғиллар уларникими?!
150. Ёки Биз фаришталарни уларнинг гувоҳликларида қиз қилиб яратибмизми?!
151. Огоҳ бўлингизким, улар ёлғончиликлари туфайли айтадилар:
152. "Аллоҳ фарзандли". Улар, албатта, ёлғончидирлар!
153. (Аллоҳ) ўғилларни қўйиб, қизларни танлаган эмишми?!
154. (Эй, Макка аҳли,) сизларга нима бўлди?! Қандай (ноҳақ ҳукм чиқармоқдасизлар-а?!
155. Ахир эслатма олмайсизларми?!
156. Ёки сизлар учун (Аллоҳнинг фарзанди ҳақида) бирор аниқ ҳужжат борми?!
157. Бас, агар ростгўй бўлсангизлар, китобингизни келтиринглар-чи?!
158. (Мушриклар) У билан жинлар (фаришталар) ўртасида насаб (ота-болалик бор, деб гумон) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар (фаришталар) уларнинг Аллоҳ азобига ҳозир қилинувчи эканларини билганлар.
159. Аллоҳ уларнинг ("фарзанди бор", деб) сифатлашларидан покдир.
160. Илло, Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (Аллоҳни тўғри сифатлайдилар).
161. (Эй, Макка аҳли,) шак-шубҳа йуқки, сизлар ҳам, сиғинаётган бутларингиз ҳам
162. (Аллоҳ)га қарши фитнага солувчи (алдай олувчи) эмасдирсизлар,
163. илло, Аллоҳнинг тақдирида дўзахга кирувчи бўлган кимсаларнигина (алдай олурсизлар).
164. (Фаришталар дедилар): "Бизларнинг ҳар биримиз учун (осмонларда) аниқки, маълум бир мақом бордир.
165. Дарҳақиқат, бизлар (Аллоҳ хизматида) саф тортиб турувчилардирмиз.
166. Яна, бизлар (Аллоҳга) тасбеҳ айтувчилардирмиз".
167. Дарвоқе, (Макка аҳли) айтар эдилар:
168. "Агар бизнинг олдимизда ҳам аввалгилар(нинг китоблари)дан бирор эслатма (Китоб) бўлса эди,
169. албатта, бизлар ҳам Аллоҳнинг ихлосли бандалари бўлур эдик".
170. Бас, (Қуръон нозил бўлгач,) унга кофир бўлдилар. Бас, яқинда (бунинг оқибатини) билурлар.
171. Бизнинг пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақидаги (ушбу) Сўзимиз кечгандир:
172. "Шубҳасиз, улар қўллаб-қувватланувчилардир.
173. Ва албатта, Бизнинг қўшинимиз (яъни, пайғамбарлар ва мўминлар) ғолибдирлар".
174. Бас, (ей, Муҳаммад,) Сиз улардан (мушриклардан) вақтинча юз ўгиринг!
175. Уларни (мағлуб бўлганларида) кўринг! Бас, яқинда улар (куфрларининг оқибатини) кўражаклар.
176. Ҳали улар Бизнинг азобимизни қистамоқдамилар?!
177. Бас, қачонки, (азобимиз) уларнинг ҳовлиларига (устиларига) тушганида (ўша) огоҳлантирилган кимсаларнинг тонглари хайрли бўлмас.
178. Сиз улардан (маълум) бир вақтгача юз ўгиринг!
179. Уларнинг (мағлуб бўлганларида) кўринг! Бас, яқинда улар (куфрларининг оқибатини) кўражаклар.
180. Қудрат эгаси бўлмиш Раббингиз уларнинг тавсифларидан (айбу нуқсондан) покдир.
181. Пайғамбарларга салом!
182. Ҳамд эса, (барча) оламлар Раббига (хосдир).