close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

035. Фотир сураси

Фотир сўзи "илк бор яратувчи" деган маънони билдиради. Сурада Аллоҳнинг чексиз илми ва қудратига далолат қилувчи ақлий далиллар, фаришталар, дунё ва охират, куфр ва имон, тажовуз ва туғён ҳақидаги илоҳий тафсилотлар ҳамда бошқа муҳим маълумотлар мавжуд. Суранинг иккинчи номи - "Малоика"дир.   

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Ҳамд осмонлар ва Ернинг илк бор яратувчиси ҳамда фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилувчи Аллоҳгадир. У яратган нарсаларида нимани хоҳласа (ўшани) зиёда қилур. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир.
2. Аллоҳ одамлар учун не бир раҳматни очиб қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нени тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас. У қудрат ва ҳикмат эгасидир.
3. Эй, инсонлар, сизларга (ато этган) Аллоҳнинг неъматини эслангиз! Сизларга осмону заминдан ризқ берадиган Аллоҳдан ўзга яратувчи борми?! Ундан ўзга илоҳ ёъқ! Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
4. (Эй, Муҳаммад,) агар (мушриклар) Сизни инкор этсалар, бас, (билингки,) Сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам инкор этилгандирлар. (Барча) ишлар, албатта, Аллоҳга қайтарилур.
5. Эй, инсонлар, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!
Изоҳ: Яъни сизларга шайтон Аллоҳ номидан ваъда қилиб: "Гуноҳ ишларни қилаверингиз, тоат-ибодат шарт эмас, Аллоҳ кечирувчи" каби сўзлар билан алдаб қўймасин!
6. Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур.
7. Кофир бўлган кимсалар учун қаттиқ азоб бордир. Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун эса мағфират ва катта мукофот бордир.
8. Ахир (қилган) ёмон иши ўзига чиройли кўрсатилиб, уни гўзал (иш) деб ўйлаган кимса (ҳидоят топган зот каби бўлурми)?! Зотан, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни ёълдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас, (Эй, Муҳаммад,) уларга ҳасратлар чекиб жонингиз (чиқиб) кетмасин. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган сир-синоатларини билувчидир.
9. Аллоҳ шамолларни юбориб, булутни қўзғатгач, Биз уни "ўлик" шаҳарга ҳайдаб, у билан "ўлган" ерни "тирилтирдик". Јиёматда қайта тирилиш ҳам шу тарздадир.
10. Кимки қудратни истайдиган бўлса, бас, барча қудрат Аллоҳникидир. (Ҳар бир) хуш калима У сари чиқур. Солиҳ амални эса, (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур. Ёмонликлар билан макр қиладиганлар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (беҳуда кетур).
11. Аллоҳ сизларни (Одамни) тупроқдан, сўнгра (унинг наслини) нутфадан яратиб, кейин сизларни жуфт-жуфт (еркак-аёл) қилиб қўйди. Ҳар бир аёлнинг ҳомиладор бўлиши ва кўзи ёриши фақат Унинг илми билан бўлур. Бирор узоқ умр кўрувчининг умри узайтирилган бўлса ёки умридан камайтирилган бўлса, албатта, у Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир.
12. Икки денгиз тенг бўлмас - буниси ширин-тотли ва ютумли, униси эса шўр-нордондир. Сизлар (уларнинг) ҳар биридан янги гўшт (балиқ) ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб олурсизлар. (Аллоҳнинг) фазлидан (ризқидан) исташларингиз учун (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрасизлар. Шояд шукр қилсангизлар.
13. (Аллоҳ) кечани кундузга киритур ва кундузни кечага киритур, У қуёш ва ойни ҳам (сизлар учун) бўйин сундириб қўйгандир - ҳар бири муайян муддатгача жорий бўлур. Ана шу сизларнинг Раббингиз - Аллоҳдир, Подшоҳлик фақат Уникидир. (Эй, мушриклар,) сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган нарса (бут)ларингиз эса, хурмонинг думича нарсага ҳам эга эмасдирлар.
14. Агар сизлар уларни чорласангизлар, чақириқларингизни эшитмаслар. Эшитганларида ҳам сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида ширкларингизни инкор қилурлар. (Эй, Муҳаммад,) Сизга хабардор зот (Аллоҳ)дек (ҳеч ким) хабар бера олмас.
15. Эй, инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳ эса, албатта, беҳожат ва ҳамдга лойиқ зотдир.
16. Агар У хоҳласа, сизларни (ер юзидан) кетказиб, (ўрнингизга) янги бир халқни келтирур.
17. Бу (иш) Аллоҳга қийин эмасдир.
18. (Қиёмат кунида) ҳеч бир кўтарувчи (гуноҳкор) ўзга (жон)нинг юкини (гуноҳини) кўтармас. Агар оғир гуноҳ эгаси ўз юки - (гуноҳини кўтариш)га чорланса, (гарчи чорланувчи) қариндоши бўлса-да, у (гуноҳ)дан бирор нарса юклатилмас. (Эй, Муҳаммад,) Сиз фақат Парвардигорларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни мукаммал адо этган зотларнигина огоҳлантира олурсиз. Кимки покланса, у фақат ўзи учун покланган бўлур. Қайтиш фақат Аллоҳ саридир.
19. Кўр (кофир) билан кўрувчи (мўмин) баробар бўлмас.
20. Зулматлар (куфр) билан нур (имон) ҳам.
21. Соя (жаннат) билан жазирама (дўзах) ҳам (баробар бўлмас).
22. Тириклар (мўминлар) билан ўликлар (кофирлар) ҳам баробар бўлмас. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга (қулоқларига) эшиттирур. (Эй, Муҳаммад,) Сиз қабрлардаги кимсаларга (қалби ўликларга) эшиттира олувчи эмасдирсиз.
23. Сиз фақат огоҳлантирувчидирсиз.
24. Албатта, Биз Сизни ҳақ (дин) билан, хуш хабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ҳар бир уммат ичида ҳам, албатта, бир огоҳлантирувчи (пайғамбар) ўтгандир.
25. Агар (мушриклар) Сизни инкор этсалар, бас, (билингки), улардан аввалгилар ҳам (пайғамбарларни) инкор этганлар. Ҳолбуки, пайғамбарлари уларга аниқ мўъжизалар, (илоҳий) саҳифалар ва нурафшон Китоб келтирган эдилар.
26. Сўнгра кофир бўлганларни (куфрлари сабабли) ушладим (жазоладим). Бас, Менинг инкорим (азобим) қандай бўлди?!
27. Аллоҳ осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, у билан ранглари турли бўлган меваларни чиқарганимизни кўрмадингизми?! Яна тоғларнинг оқ, қизил, рангбаранг ёъл(лиси) ҳам, тим қораси ҳам бордир.
28. Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам турли ранглилари бордир. Аллоҳдан бандалари орасида уламоларгина қўрқурлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир.
29. Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни мукаммал адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (мукофот бўлишидан) умидвордирлар.
30. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлини уларга янада зиёда қилур. Албатта, У мағфиратли ва ўта шукр қилувчидир. Изоҳ: Аллоҳнинг шукри шуки, озгина савобли иш учун кўпгина мукофот ато этаверади. Унинг Шокир, Шакур, Карим каби исмларида ҳам шу мазмун мужассамдир.
31. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизга ваҳий қилган Китоб (Јуръон) ўзидан аввалги (илоҳий) китобларни тасдиқловчи Ҳақ (Китоб)дир. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан огоҳ ва (ишларини) кўриб турувчидир.
32. Сўнгра Биз (бу) Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (умматингизни) ворис қилдик. Бас, уларнинг орасида (унга амал қилмай) ўз жонига жабр қилувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изни билан мудом яхшиликларда ўзиб кетувчи ҳам бордир. Ана ўша (Јуръонга ворис бўлиш) катта фазлдир.
33. Улар мангу (яшайдиган) жаннатларга кирурлар ва олтин билакузуклар ва маржонлар билан безанган бўлурлар. У жойда уларнинг либослари ҳарир - (ипак) бўлур.
34. (Жаннатга кирган чоғларида) дейдилар: "Бизлардан қайғуни кетказган зот – Аллоҳга ҳамд (бўлсин)! Дарҳақиқат, Раббимиз мағфиратли ва шукр соҳибидир.
35. У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар".
36. Кофир бўлган кимсаларга эса жаҳаннам ўти бордирки, на уларга ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур. Ўар бир кофирни мана шундай жазолармиз.
37. Улар у жойда: "Парвардигоро, бизларни (азобдан) чиқаргин, бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача яхши (амалларни) қилурмиз", - деб фарёд қилурлар. Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди (азобларингизни) тотаверинглар! Золим кимсалар учун ёрдамчи бўлмас.
38. Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ернинг ғайбини (сирларини) билувчидир. Ҳақиқатан, У диллардаги бор нарсани аниқ билувчидир.
39. У сизларни Ерда халифа қилиб қўйган зотдир. Бас, ким кофир бўлса, унинг куфри фақат ўзининг зарарига бўлур. Кофир бўлган кимсаларнинг куфри уларга Парвардигор ҳузурида фақат ғазабнигина зиёда қилур; кофир бўлган кимсаларнинг куфри уларга фақат зиённигина зиёда қилур.
40. (Эй, Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: "Хабар берингиз-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган (бут)ларингиз, менга кўрсатиб берингиз-чи, улар ердаги бирор нарсани яратганмилар ёки уларнинг осмонлар(ни яратиш)да шерикликлари борми ёхуд Биз уларга бирор китоб ато этдикмики, улар ундан ҳужжатларни топсалар?!" Ёъқ! Золимлар бир-бирига фақат алдовни ваъда қилурлар.
41. Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ерни завол топишларидан сақлаб турар. Агар заволга юз тутсалар, У зотдан сўнг (Ундан ўзга) ҳеч ким уларни сақлай олмас. Дарҳақиқат, У ҳалим ва мағфиратли зотдир.
42. (Макка кофирлари) агар уларга бирор огоҳлантирувчи (пайғамбар) келса, албатта, (унга эргашиб) ҳар қандай умматлардан ҳам ҳидоят топувчироқ бўлишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичгандилар. Бас, уларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) келгач, (бу) уларни янада (ҳидоятдан) узоқлаштирди.
43. Ерда мутакаббирлик қилган ва (пайғамбарга қарши) ёмон макр қилган ҳолларида. Ёмон макр эса, фақат ўз эгаларини ўраб олур (ҳалок қилур). Бас, улар фақат аввалгиларнинг ёълларига (жазоларига) кўз тутмоқдалар. Бас, Аллоҳнинг суннати (қонуни)га сира ўзгартириш топмассиз ва Аллоҳнинг суннатига сира алмаштириш топмассиз.
44. Ахир, улар Ерда сайр қилиб, ўзларидан олдинги (динсизларнинг) оқибати қандай бўлганини кўрмайдиларми?! Ҳолбуки, (улар) булардан кўра қувватлироқ эдилар. На осмонларда ва на Ерда Аллоҳни ожиз қолдирувчи нарса ёъқдир. Зотан, У билим ва қудрат эгасидир.
45. Агар Аллоҳ одамларни улар қилган гуноҳлари билан жазоласа эди, (Ер) устида бирор жониворни қўймаган бўлур эди. Лекин, У уларни (жазолашни) белгиланган муддатгача (қиёмат кунигача) кечиктирур. Бас, ўша муддат келгач эса... албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчи зотдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase