close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

019. Марям сураси

   
Марям - Имрон қизи, Исо пайғамбарнинг онаси. Сурада Марямдан Исо (а.с.)нинг отасиз туғилишлари, бешикда гапирганлари ва бошқа мўъжизалари ҳақида оятлар бўлгани учун у Марям сураси деб аталган. Сурада пайғамбарлардан Закариё, Яҳё, Иброҳим, Исмоил, Ишоқ, Яъқуб, Мусо, Ҳорун, Идрис, Нуҳ (а.с.)лар ҳақида ҳам оятлар мавжуд. Қолган оятларда тавҳид, имон, ақида, жаннат, дўзах, охират, Аллоҳнинг фазли, раҳмати ва мағфирати каби илоҳий тушунчалар ўз ифодасини топган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Коф, Ҳо, Ё, Айн, Сод.  
2. (Эй, Муҳаммад! Бу) Раббингиз Ўз бандаси Закариёга қилган марҳаматининг зикри (қиссаси)дир.  
3. Қачонки, у Парвардигорига хуфёна дуо қилиб,
4. деган эди: "Эй, Раббим, дарҳақиқат, менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан бошим (сочим) оқарди. Эй, Раббим, мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) бахтсиз бўлган эмасман.  
5. Мени ортимда қоладиган қариндошларим (динни зое қилиб юборишлари)дан хавфдаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Энди Сен Ўз даргоҳингдан менга бир дўст (фарзанд) бер.
6. У менга ва (бобом) Яъқуб хонадонига меросхўр бўлсин ва ундан барчани рози қилгин".  
7. (Аллоҳ айтди): "Эй, Закариё, Биз сенга бир фарзанд хушхабарини берурмизки, унинг исми Яҳё бўлиб, илгари унга бирор (кимсани) ҳамном қилган эмасмиз".
8. (Закариё) деди: "Эй, Раббим! Хотиним туғмас бўлиб қолган, ўзим эса кексаликни нотавон ҳолатига етиб қолган бўлсам, менга фарзанд қаёқдан бўлсин?"
9. (Аллоҳ) айтди: "Шундай. Раббинг айтурки, бу (иш) Менга осондир. (Ахир) Мен сени илгари ҳеч нарса бўлмаган пайтингда (ҳам) яратган эдим-ку!"  
10. "Эй, Раббим! Мен учун (кампирим ҳомилали бўлганига) бирор белги қилсанг", - деди у (Закариё). (Аллоҳ) айтди: "Сенга белги шуки, соғ бўла туриб, уч кеча (ва кундуз)гача одамларга гапирмайсан".
11. Бас, (Закариё) меҳробдан қавмининг олдига чиқиб, уларга эртаю кеч (Аллоҳга) тасбеҳ айтишни ишора қилди.                    Изоҳ: Закариё ваҳий билан билдики, туғмас хотини ҳомиладор бўлар экан. Бунинг аломати эса пайғамбарнинг тили Таврот ўқиш, тасбеҳ айтишдан бошқасига айланмай қолар экан. Шундай бўлди ҳам. Одамлар билан фақат имо-ишора орқали гаплашиб турдилар. Яҳё (а.с.) туғилдилар. Унга Ҳақ таоло гўдаклик чоғидаёқ ваҳий юбориб, илму ҳикмат соҳибига айлантирди.  
12. (Биз унга): "Эй, Яҳё! Китобни (яъни, Тавротни) маҳкам тутгин!" - (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат (ва илм) ато этдик.  
13. Яна унга Ўз даргоҳимиздан меҳр ҳамда поклик (ато этдик) ва у тақволи бўлди.
14. У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр қилувчи, қулоқсиз бўлмади.
15. Унга туғилган кунида ҳам, вафот этадиган кунида ҳам, қайта тириладиган (қиёмат) кунида ҳам салом (омонлик) бўлур.
16. (Эй, Муҳаммад,) ушбу Китобда (Қуръонда) Марямни ёд этинг! У ўз оиласидан четга, шарқ томонга борди.  
17. Улардан пардага беркиниб олган пайтида, Биз унга руҳимиз (яъни, Жаброил)ни юбордик. Бас, у (Марямга) чин одам бўлиб кўринди.
18. (Марям унга): "Мен Раҳмонга илтижо қилиб, сендан паноҳ беришини сўрайман. Агар (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг (менга зиён етказмагин)", - деди.  
19. (Жаброил) айтди: "(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвордигоринг элчисидирман, холос".  
20. (Марям) деди: "Менга одамзот "тегмаган" бўлса, бузуқ аёл ҳам бўлмасам, менга қаёқдан фарзанд бўлсин?!"  
21. (Жаброил) айтди: "Шундай. Раббинг айтурки, бу (иш) Менга осондир. Биз у (болани) одамлар учун мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган раҳмат (манбаи) қилурмиз. Бу битган ишдир".  
22. Бас, (Марям) унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга йироқ бир жойга кетди.
23. Бас, тўлғоқ дарди уни бир хурмо дарахти тубига олиб борди ва у деди: "Қани эди, мана шу (кун)дан олдин ўлиб, бутунлай унутилиб кетган бўлсам".
24. Шунда (хурмо дарахтининг) остидан (Жаброил) нидо қилди: "Ғамгин бўлма, Раббинг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди.
25. (Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини тўкар.
26. Энди, еб-ичгин ва шод бўлгин. Бас, агар одамзотдан бирортасини кўриб қолсанг (ва у савол сўраса) у ҳолда: "Мен Раҳмон (розилиги) учун рўза тутишни назр (аҳд) қилганман, бас, бугун бирор инсонга сўзламайман", дегин!  
27. Сўнг (Марям боласини) кўтарган ҳолда қавмига келганида улар: "Эй, Марям! Сен қизиқ иш қилибсан-ку!  
28. Эй, Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эдику!" - дедилар.  
29. Шунда (Марям ўзи гапирмай, боласига) ишора қилди. Улар айтдилар: "Бешикдаги гўдак билан қандай сўзлашурмиз?!"  
30. (Шу пайт чақалоқ тилга кириб) деди: "Мен Аллоҳнинг бандасидирман. (У) менга Китоб (Инжил) ато этди ва мени пайғамбар қилди.  
31. Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, менга намозни ва закотни (адо этишни) буюрди.  
32. Шунингдек, (мени) онамга меҳрибон (қилди) ва мени такаббурли, бадбахт қилмади.
33. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот этадиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам салом (омонлик) бўлур".
34. Улар (яъни, яҳудий ва насронийлар) шубҳа қилаётган Исо ибн Марям - Ҳақ сўз мана шудир!
35. Аллоҳга ҳеч қандай фарзанд тутиш мумкин эмас - У (бундай) нуқсондан покдир. У бирор ишни қилишни истаса, фақат унга "Бўл!" дер. Бас, (ўша иш) бўлур.
36. (Исо айтди): "Албатта, Аллоҳ Раббим ва Раббингиздир. Бас, Унга ибодат қилингиз! Мана шу тўғри ёълдир".  
37. Сўнгра фирқалар (Исо хусусида) ўзаро ихтилоф қилдилар. Бас, улуғ Кун (Қиёмат) манзарасидан кофир бўлганлар ҳолига вой!  
38. Улар Бизга келадиган кунда жуда (аниқ) кўрадиган ва эшитадиган бўлиб қолурлар. Лекин (у) золимлар бугун аниқ залолатдадирлар.  
39. (Эй, Муҳаммад,) уларни (Макка мушрикларини) барча иш битирилган ҳасрат куни - (Қиёмат)дан қўрқитинг! Улар (бугун) ғафлатдадирлар, (шу сабабдан) улар имон келтирмайдилар.  
40. Албатта, Биз Ўзимиз бу Ерни ва ундаги бор жонзотни мерос қилиб олурмиз ва фақат Бизгагина қайтарилурлар.  
41. (Эй, Муҳаммад,) Китобда Иброҳим (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у жуда садоқатли пайғамбар эди.  
42. Қайсики, у отасига: "Эй, ота! Нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирор фойда етказа олмайдиган нарсага ибодат қилурсан?
43. Эй, ота! Дарҳақиқат, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргашгин, сени тўғри ёълга ҳидоят қилурман.
44. Эй, ота! Шайтонга ибодат қилмагин! Чунки шайтон Раҳмонга итоатсиз бўлган.
45. Эй, ота! Ҳақиқатан, мен сенга Раҳмон (томони)дан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга яқин бўлиб қолишингдан қўрқаман", - деди.
46. (Отаси) айтди: "Сен менинг илоҳларимдан юз ўгирувчимисан, эй, Иброҳим?! Қасамки, агар сен (бу ишингдан) қайтмасанг, албатта, сени тошбўрон қилурман ва (ёки) мени бир замон тарк эт!"  
47. (Иброҳим): "Омон бўл! Энди Раббимдан сенга кечирим сўрайман. Зеро, У менга меҳрибон зотдир.  
48. Мен сизлардан ҳам, Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган (бут)ларингиздан ҳам четланурман ва (ёлғиз) Раббимга илтижо қилурман. Раббимга илтижо қилиш билан бахтсиз бўлиб қолмасман, деган умиддаман".
49. Бас, (Иброҳим) улардан ва Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, (Биз) унга (фарзанд ва набира) Ишоқ ва Яъқубни бердик ва барчаларини пайғамбар қилдик.   
50. Шунингдек, уларга Ўз раҳматимиздан инъом этдик ва улар учун олий ростгўйликни яратдик.  
51. (Эй, Муҳаммад,) (ушбу) Китобда Мусо (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у танлаб олинган элчи - пайғамбар эди.  
52. Биз унга Тур (тоғи)нинг ўнг томонидан нидо қилдик ва уни муножот қилган ҳолида (Ўзимизга) яқин этдик.
53. Биз унга Ўз фазлимиз билан биродари - Ҳорунни пайғамбар қилиб бердик.
54. (Эй, Муҳаммад,) Китобда Исмоил (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у ваъдасида содиқ турувчи ва элчи - пайғамбар эди.
55. У ўз аҳли (ва уммати)ни намоз ва рўзага буюрар эди. У Парвадигори наздида рози бўлинган киши эди.  
56. Яна (ушбу) Китобда Идрис (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у садоқатли пайғамбар эди.  
57. Биз уни юксак мақомга кўтардик.
Изоҳ: Идрис (а.с)нинг бу оятда юксак мартабага кўтарилишларини баъзи олимлар "пайғамбарлик мақоми ёки тўртинчи осмонга чиқиб кетганликлари" десалар, бошқалари "жаннатга кўтарилиб кетганлари" дейдилар. Меърожга тааллуқли ҳадисда жаноб Расулуллоҳ тўртинчи осмонда Идрис (а.с.)ни кўрганликлари нақл қилинган. Мадорик тафсирида шундай дейилади: Ҳасан Басрий айтурларки, Идрис (а.с.) ибодатга шунчалик берилиб кетган эканларки, барча фаришталар уни яхши кўриб қолган эканлар. Ўлим фариштаси Аллоҳдан изн сўраб унинг зиёратига борган экан. Бориб ўзини танитгач, Идрис (а.с.) унга: "Менга бир ўлим аччиғини тоттиргин" -дебдилар. У рози бўлибди. Қайта тирилгач, энди бир дўзахга ҳам солиб-чиқар дебдилар. Фаришта бу илтимосларини ҳам бажарибди. "Енди, жаннатга ҳам бир олиб кир", - дебдилар. Киргач, қайтиб чиқишдан бош тортибдилар. Фаришта қистаб чиқармоқчи бўлганида, айтибдилар: "Ўлимни тотдим, дўзахга кириб чиқдим. Жаннатга кирганлар эса қайта чиқарилмагайлар" - дебдилар. Фаришта Аллоҳга арз қилган экан, У: "Бу ишлар ҳаммаси Менинг изним билан бўлди. Қўй, қўзғама уни, жаннатда қолаверсин", -деган экан. Бу ривоят қадимдан машҳур эди. Тафсирларда ҳам бор.
58. Айнан ўшалар Одам зурриётидан (Идрис каби), Биз Нуҳ билан бирга (кемада) кўтариб (тўфон балосидан нажот берган) кишилардан (яъни, уларнинг фарзандларидан), Иброҳим зурриётидан (Исмоил, Ишоқ, Яъқуб каби), Исроил (Яъқуб зурриётидан бўлган Мусо, Ҳорун, Закариё, Яҳё ва Исо каби) ва Биз ҳидоят қилган ва танлаб олган кишилардан бўлмиш Аллоҳ инъом этган пайғамбарлардир. Уларга қачон Раҳмон оятлари тиловат қилинса, сажда қилган ва йиғлаган ҳолларида йиқилурлар.(Сажда ояти.)
59. Сўнгра уларнинг ортидан намозни зое қилган ва шаҳватларга эргашган кимсалар ўрин олдилар. Энди улар, албатта, ёмонликка (ёмон жазога) ёълиқурлар.  
60. Илло, имон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодирлар). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада зулм қилинмас.  
61. Улар Раҳмон ғойибона Ўз бандаларига ваъда қилган мангу (яшаладиган) жаннатларга (кирурлар). Албатта, Унинг ваъдаси (ўз вақтида) келувчидир.  
62. У жойда улар беҳуда сўз эшитмаслар, балки салом (ешитурлар, холос). У жойда улар учун эртаю кеч ризқлари ҳозирдир.  
63. У - бандаларимиздан тақводор бўлган кишиларга Биз мерос қилиб берадиган жаннатдир.
64. (Жаброил деди): "Биз ёлғиз Раббингиз амри билангина нозил бўлурмиз. Олдимиздаги (охират) ҳам, ортимиздаги (дунё) ҳам, (иккиси) ўртасидаги барча ишлар ҳам фақат Унинг измидадир. Парвардигорингиз унутувчи эмасдир".  
65. (У) осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг мураббийсидир. Бас, Унга ибодат қилинг ва ибодатида тоқатли бўлинг! Унга тенг бирор (куч)ни билурмисиз?!  
66. (Кофир) инсон: "Ўлганимдан сўнг яна тирик ҳолда (қабримдан) чиқарилурманми?!" - дер.
67. Ахир, ўша инсон Биз уни илгари ўзи ҳеч нарса бўлмаган пайтида яратганимизни эсламайдими?!
68. Бас, (эй, Муҳаммад,) Раббингизга қасамки, албатта, Биз уларни шайтонлари билан бирга тўплармиз, сўнгра (барчаларини) жаҳаннам атрофида тиз чўккан ҳолларида ҳозир қилурмиз.
69. Кейин ҳар бир гуруҳдан қайсиниси Раҳмонга қаттиқроқ осий бўлса, (ўшани) суғуриб олурмиз (ва жаҳаннамга отурмиз).  
70. Сўнгра, Биз ўзимиз унда (жаҳаннамда) тобланишга лойиқроқ кимсаларни яхшироқ билувчидирмиз.
71. Сизлардан ҳар бирингиз унга тушувчидирсиз. (Бу) Раббингиз (иродасига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир.  
72. Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз.
73. Қачонки уларга (инсонларга) аниқ оятларимиз тиловат қилинса, кофир бўлганлар имон келтирганларга: "Қайсиниси яхшироқ мартаба ва гўзалроқ манзилда?" - дейдилар.  
74. Ҳолбуки, Биз улардан олдин қанча анжом ва кўринишлари чиройли бўлган авлодларни ҳалок қилганмиз!  
75. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Ким залолатда бўлса, бас, Раҳмон унинг муддатини узайтирсин, токи ўзларига ваъда қилинган (дунё) азобини ёки қиёматни кўрганларида, албатта, кимнинг мартабаси ёмонроқ ва лашкари ожизроқ эканини билурлар.  
76. Аллоҳ ҳақ ёълдаги кишиларга янада ҳидоятни зиёда қилур. Раббингиз наздида боқий эзгу (иш)лар савоб жиҳатидан ҳам, оқибат жиҳатидан ҳам ортиқроқдир".  
77. (Эй, Муҳаммад,) оятларимизга кофир бўлган ва: "Қасамки, албатта, (охиратда ҳам) менга мол-мулк ва фарзанд ато этилур", - деган кимсани кўрдингизми?  
78. У ғойибдан хабардор бўлибдими ёки Раҳмон даргоҳидан аҳд олибдими?!
79. Ёъқ! Албатта, (Биз) унинг айтаётган сўзини ёзиб қўюрмиз ҳамда унга азобни зиёда қилурмиз.
80. У айтаётган (мол-мулк)ни (Биз) мерос олурмиз ва у ҳузуримизга ёлғиз ҳолда келур.  
81. Улар (Макка мушриклари) Аллоҳни қўйиб, ўзларига мадад бўлиши учун "илоҳлар" тутдилар.  
82. Ёъқ! (Қиёмат куни бутлари) улар қилган ибодатларни инкор қилурлар ва уларга зид бўлурлар.
83. (Эй, Муҳаммад,) Биз кофирларга уларни (гуноҳ ишларига) қўзғатадиган шайтонларни юборганимизни кўрмадингизми?!  
84. Бас, Сиз уларга шошқалоқлик қилманг! Албатта, Биз уларни (гуноҳларини) аниқ ҳисоблаб турурмиз.  
85. Тақводорларни Биз сувора ҳолларида Раҳмон даргоҳига тўплайдиган,
Изоҳ: Тақводорлар тилла туяларга миндирилиб, Аллоҳнинг ҳузурига олиб борилиши тўғрисидаги оят.
86. жиноятчи-кофирларни эса, Биз жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунни (есланг)!  
87. (У кунда) фақат Раҳмон наздида аҳд (изн) олган кишиларгина шафоат қилишга эга бўлурлар.
88. (Мушриклар): "Раҳмон фарзанд тутди", - дедилар.
89. (Эй, мушриклар,) сизлар шундай оғир гап айтингизки,  
90. унинг (оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, Ер бўлиниб, тоғлар қулаб парчаланиб кетаёзур.
91. Сабаб - Раҳмонга фарзанд даъво қилишларидир.
92. Раҳмон учун фарзанд тутиш лойиқ эмасдир.  
93. Осмонлар ва Ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйин сунган ҳолда келур.  
94. У уларни ҳисоблаб, ададини санаб қўйгандир.  
95. Уларнинг барчаси қиёмат куни ёлғиз ҳолда Унинг ҳузурига келувчидир.  
96. Албатта, имон келтириб эзгу (иш)ларни қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни пайдо қилур.
97. (Эй, Муҳаммад,) албатта, Биз (Қуръон) билан тақво эгаларига хушхабар беришингиз учун ва саркаш қавмни огоҳлантиришингиз учун уни Сизнинг тилингизга осон қилиб қўйдик.
98. Биз улардан (Макка мушрикларидан) олдин ҳам қанчалаб (итоат этмаган) авлодларни ҳалок этгандирмиз. Сиз улардан бирортасини сезяпсизми ёки овозларини эшитяпсизми?!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase