close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

054. Қамар сураси

Қамар - ой. Сурада ойнинг иккига бўлиниб, мўъжиза юз бергани ҳақида оятлар бўлгани учун номи шундай аталади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Қиёмат яқинлашди. (Мана) ой ҳам бўлинди.
2. Агар улар (Қурайш кофирлари бирор мўъжиза кўрсалар,) юз ўгирурлар ва "(Бу) давом этаётган сеҳр-ку!" дерлар.
Изоҳ: Макка мушриклари Пайғамбар (а.с.)га "Агар осмондаги ойни иккига бўлсанг, сенга ишонамиз", - дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в) Аллоҳдан илтижо қилиб сўраганларида, шу мўъжиза юз берган. Лекин барибир улар буни ҳам сеҳрга ёъйганлар ва куфру ширкларида давом этганлар.  
3. Улар (пайғамбарни) инкор этдилар ва ҳавойи-нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш қарорини топувчидир.  
4. Уларга (тарихий) хабарлар келган ва уларда (ёвузликдан) тақиқ бор эди.
5. (У) етук ҳикмат бўлса-да, огоҳлантиришлар фойда бермади.  
6. (Эй, Муҳаммад,) энди Сиз улардан юз ўгиринг! Чақирувчи (Исрофил) нотаниш бир нарсага (ҳисоб-китобга) чақирадиган Кунда
7. (улар) кўзлари (қўрқувдан) қуйига боқлған ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар!
8. Чақирувчи томонига шошганларича борар эканлар, кофирлар: "Бу оғир Кундир", - дерлар.  
9. Улардан (Макка кофирларидан) олдин Нуҳ қавми ҳам (Уни) инкор этган эди. Улар бандамиз (Нуҳ)ни ёлғончига чиқаришиб: "(У) бир мажнун", - дедилар ва у (пайғамбарлик ижросидан) тўсиб қўйилди.                   
10. Шунда у Парвардигорига: "Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!" - деб дуо қилди.  
11. Биз осмон дарвозаларини (тинимсиз) қуйилувчи сув билан очиб юбордик.  
12. Яна ердан булоқлар чиқариб юбордик. Бас, (осмон ва Ер) суви тақдир қилиб қўйилган бир иш узра учрашдилар.
13. Уни (Нуҳни) эса тахталару михлар ясамасида (кемада) кўтардик.  
14. У (кема) Бизнинг "кўзларимиз" ўнгида (ҳимоямизда) сузар. (Бу) инкор қилинган киши (Нуҳ) учун мукофотдир.  
15. Биз уни (Тўфон асоратини) бир аломат қилиб қолдирдик. Бас, эслатма олувчи борми?!  
16. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришларим қандай экан?!  
17. Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (еслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!  
18. Од (қабиласи ҳам пайғамбарни) инкор этди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришларим қандай бўлди?!
19. Биз уларнинг устига давомли наҳс (шум) кунида бир даҳшатли бўронни юбордик.
Изоҳ: Шаввол ойининг охирги чоршанбасидан бошлаб бир ҳафта.  
20. (У) одамларни суғурилувчи хурмо (дарахти) таналаридек суғуриб кетар эди.  
21. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришларим қандай экан?!  
22. Биз Қуръонни зикр (еслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!  
23. Самуд (қабиласи ҳам) огоҳлантиришларни инкор этди.  
24. Бас, айтдилар: "Бизлар ўзимизнинг орамиздаги бир одамга эргашамизми?! У ҳолда бизлар ҳақиқатан ҳам гумроҳлик ва нодонликда бўлурмиз-ку!
25. Бизларнинг орамиздан ўшанга эслатма (ваҳий) ташланибдими?! Ёъқ, у каззоб ва кибрлидир".  
26. Улар тонгла (охиратда) ким каззоб ва кибрли эканини билиб олурлар.  
27. Биз уларни синаш учун бир туя юборувчидирмиз. Бас, (эй,Солиҳ,) сен (уларни) кузат ва (азиятларига) сабр қилиб тур!
28. Сувнинг улар билан (туя) ўртасида тақсимлаб қўйилгани ва ҳар бир ичишга (навбат билан) ҳозир бўлиш (лозимлиги) ҳақида уларга хабар бергин!
29. Сўнгра улар (Самуд қабиласи) ўзларининг бир шерикларини (туяни сўйишга) чорлаган эдилар, у ишга киришди ва (туяни) сўйиб юборди.  
30. Бас, (уларга) Менинг азобим ва огоҳлантиришларим қандай бўлди?!  
31. Биз уларнинг устига бир қичқириқ юборган эдик, улар худди қўранинг чўплари каби (яксон) бўлдилар.  
32. Биз Қуръонни зикр (еслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?  
33. Лут қавми (у келтирган) огоҳлантиришларни инкор этди.  
34. Дарвоқе, Биз уларнинг устига (тошли) бўрон юбордик. Илло, Лут оиласигагина (тонг) саҳарда нажот бердик.
35. (Бу) Бизнинг ҳузуримиздан бўлмиш неъматдир. Шукр қилганларни мана шундай мукофотлаймиз.
36. (Лут) Бизнинг (азоб билан) ушлашимиздан уларни (ўз қавмини) огоҳлантирган эди, (аммо) улар огоҳлантиришларга шубҳа билан қарадилар.  
37. Улар (Лутнинг) меҳмон(лар)ини ёълдан урмоқчи бўлдилар. Бас, Биз уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйдик. Бас, Менинг азобимни ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар.  
38. Ҳақиқатан, эрта тонгда уларга устивор азоб келди.  
39. Бас, Менинг азобимни ва огоҳлантиришларимни тотиб (инкор этиб) кўринглар.  
40. Биз Қуръонни зикр (еслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!  
41. Фиръавн зодагонларига ҳам огоҳлантиришлар келди.
42. Улар Бизнинг мўъжизаларимизни инкор этганларидан сўнг, Биз уларни кучли ва қудратли зот ушлаши билан ушладик.
43. (Эй, Макка аҳли,) сизларнинг кофирларингиз ана улардан яхшироқми ёки сизлар учун (самовий) китобларда оқлов (васиқаси) борми?!  
44. Балки, улар: "Биз енгувчи жамоатдирмиз", - дэйишар?!  
45. Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар.
Изоҳ: Бу мусулмонларнинг Бадр жангида эришажак ғалабалари ҳақида башорат эди.
46. (Бугина эмас,) балки уларга ваъда қилинган вақт Қиёматдир. Қиёмат эса янада ҳалокатли ва аччиқдир.
47. Албатта, жиноятчилар гумроҳлик ва нодонликдадирлар.
48. Улар юз тубан ҳолларида дўзах сари судраладиган Кунда (уларга): "Дўзах таъсирини тотиб кўринглар!" - (дэйилур).
49. Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик.
50. Бизнинг фармонимиз фақат биргина ("Бўл", - деган сўз)дир. (Муддати) кўз юмиб очгунчадир.
51. Биз сизларнинг ўхшашларингизни ҳалок қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?
52. Улар қилган ҳар бир нарса битикларда (номаи аъмолларида)дир.
53. Ҳар бир кичик ва катта (иш Лавҳул-Маҳфузда) битилгандир.
54. Албатта, тақводорлар жаннатларда ва дарёлар узра
55. Қодир Подшоҳ ҳузуридаги садоқат мақомида бўлурлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase