close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

017. Исро сураси

Исро - тунда сайр қилдириш. Бу Ислом тарихида машҳур ҳодиса бўлиб, Муҳаммад (а.с.) нинг ҳижратдан бир йил олдин Маккадаги Масжиди Ҳаром (Каъба)дан Қудси шарифдаги Масжиди Ақсога бир зумда сайр қилиб етиб боришлари билан изоҳланади. Сурада Исроил авлоди ҳақида ҳам муҳим тарихий маълумотлар берилади. Шунинг учун уни Бани Исроил сураси деб ҳам аталади. Тавҳид, имон, эътиқод, ибодат, солиҳ амаллар, ота-онани рози қилиш каби фазилатларга тарғиб билан бир қаторда ширк, куфр, маъсият, зулм каби ёмон сифатлардан холи бўлишга даъват этувчи оятлар сурадан жой олган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. (Ўз) бандаси (Муҳаммад)га мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун тунда, (Маккадаги) Масжидул-Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул-Ақсога сайр қилдирган зот тасбеҳ айтишга (лойиқдир). Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир. Изоҳ: Исро билан меърожнинг бир-биридан фарқлаш лозим. Исро - бу Муҳаммад (а.с.) нинг Маккадан Қудсга - Ақсо масжидига боришлари. Меърож Ақсодан осмонга кўтарилиб самовий сайр қилиб қайтганликларидир. Шу меърож кечасида мусулмонлар зиммасига беш вақт намоз ўқиш фарз қилинган. Исро ва меърож кечаси ҳар йили ҳижрий тақвим бўйича ражаб ойининг 27-кечаси диний байрам сифатида нишонланади.
2. (Биз) Мусога Китоб (Таврот)ни ато этдик ва уни Исроил авлоди учун ҳидоят қилиб (дедик): "Мендан ўзгани вакил қилиб олманглар!"
3. "(Эй,) Биз (ғарқ бўлишдан қутқариб,) Нуҳ билан бирга (кемада) кўтариб нажот берган кишиларнинг зурриётлари! Албатта, у кўп шукр қилувчи банда эди".
4. Шунингдек, Биз Исроил авлодига Китобда: "Сизлар, албатта, (Шомдек) заминда икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар", - деб хабар бердик.
5. Бас, қачонки, у (бузғунчилик)лардан аввалгисининг белгиланган вақти келганида, сизларнинг устингизга (жазолаш учун) куч-қувватга эга бўлган бандаларимизни юбордик. Улар ҳовлима-ҳовли кездилар. (Бу ваъда) адо этилувчи ваъда эди. Изоҳ: Улар Шом заминида мазкур икки бузғунчиликдан биринчисига қўлуриб, Армиё пайғамбарни ҳибс, Закариёни қатл қилганларидан кЭйин Аллоҳнинг иродаси билан уларни устига Бобил ҳукмдори машҳур мушрик Бухтинассирнинг қўшинлари бостириб келади ва юртни вайрон қилиб, Тавротни куйдириб, 70000 нафар халқини қириб ташлайди. Бошқа ривоятларда Бухтинассир ўрнига Жолут ёки Найнаво ҳукмдори Санжориб эди, дЭйилади.
6. Сўнгра (тавба қилганларингиздан кЭйин) уларнинг (Бобил ҳукмдорининг) устидан ғалабани сизларга қайтардик ва сизларга мол-дунё ва фарзандлар билан мадад бериб, ададингизни кўпайтирдик.
7. Агар (шундан кЭйин) эзгу иш қилсангизлар - ўзларингизга эзгулик қилган бўлурсизлар. Агар ёвузлик қилсангизлар ҳам ўзларингиз учундир. Бас, қачон кэйинги (бузғунчиликнинг) белгиланган вақти келганида, (улар яна) юзларингизни шувут қилишлари, олдинги сафар кирганлари каби Масжид (Байтул-Мақдис)га кириб, (уни топташлари) учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (душманларингизни яна устингизга юборурмиз).
8. (Агар тавба қилсангизлар), шояд Раббингиз сизларга раҳм қилса. Агар (яна бузғунчиликка) қайтсангизлар, биз ҳам (ҳалок этишга) қайтурмиз. Кофирлар учун эса жаҳаннамни зиндон қилиб қўйганмиз.
9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри ёълга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги (ҳақида) башорат берур.
10. Шунингдек, охиратга ишонмайдиганлар учун аламли азоб тайёрлаб қўйганимизни(нг) ҳам ("башорати"ни берур).
11. Инсон (Аллоҳдан) яхшилик сўраб дуо қилгани каби (гоҳо сиқилган пайтларида) ёмонлик тилаб ҳам дуо қилур. Инсон (мана шундай) шошқалоқдир.
12. Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Раббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишларингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз.
13. Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига килиб қўйгандирмиз. Қиёмат кунида унга очиқ ҳолда учратадиган китобни (Номаи аъмолини) чиқариб берурмиз.
14. (Унга айтилур): "Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир".
15. Ким ҳидоят ёълига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) ёълидан чалғиса, у ҳам ўз зиёнига чалғир. Ҳеч бир (юк) кўтарувчи (гуноҳкор шахс) ўзга жоннинг юкини (гуноҳини) кўтармас. То пайғамбар юбормагунимизча (бирор кимсани) азобловчи бўлмадик.
16. Бирор шаҳарни ҳалок қилишни истасак, ундаги маишат аҳлини (итоат этишга) буюрамиз ва улар итоатсизлик қилишгач, у шаҳар (аҳолиси) устига (азоб ҳақидаги) сўз муқаррар бўлур. Бас, биз уни вайронага айлантирурмиз.
17. Нуҳ (қавми)дан кЭйин ҳам қанча авлодларни ҳалок қилдик. Раббингиз ўз бандаларининг гуноҳларидан етарли хабардор ва кўрувчидир.
18. Кимки нақд (дунё)ни истаса, Биз (шу дунёда) Ўзимиз истаган кимсаларга хоҳлаганимизча нақд қилиб берурмиз. Сўнгра (охиратда) жаҳаннамни хор ва зор бўлган ҳолида тобланадиган жой қилиб берурмиз.
19. Кимки охиратни истаса ва мўминлик ҳолида (ўз) саъйи билан ҳаракат қилса, бас, ундай зотларни саъйлари (Аллоҳ наздида) манзурдир.
20. (Эй, Муҳаммад,) барчага - мана бу (мўмин)ларга ҳам, анави (кофир)ларга ҳам Раббингизнинг неъматидан ато этурмиз. Раббингизнинг неъмати (ҳеч кимдан) ман қилинмас.
21. (Бу дунёда) уларнинг бирларидан бирларини (ризқ ва мартабада) қандай устун қилганимизни кўринг! Шак ёъқки, охират даражалари каттароқ ва афзалроқдир.
22. Аллоҳга яна бирор "илоҳ"ни қўша кўрманг! Акс ҳолда қораланувчи ва маҳрум бўлиб қолурсиз!
23. Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. , инсон, агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга "уф" демагин ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!
24. Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик аанотини паст тут ва (дуода): "Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин", - деб айт!
25. (Эй, инсонлар,) Раббингиз дилларингиздаги нарса (сир)ларингизни яхши билувчидир. Агар сизлар солиҳ бўлсангизлар, албатта, У тавба қилувчиларни мағфират этувчидир.
26. Қариндошга, мискин ва ёъловчига (хайр эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо ёъл қўйманг!
27. Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукр эди.
28. Агар сиз Раббингиз (томони)дан бўладиган марҳаматдан умидвор ҳолингизда улардан (қариндош, мискин ва ёъловчилардан) юз ўгирадиган (ёрдам бермайдиган) бўлсангиз, у ҳолда уларга юмшоқ сўз айтинг!
29. (Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда қолурсиз.
30. Шубҳасиз, Раббингиз Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг ҳам, танг ҳам қилур. Албатта, У бандаларидан огоҳ ва (уларни) кўриб турувчи зотдир.
31. (Эй, инсонлар), болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангизлар - уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир.
32. Зинога яқинлашманглар! Чунки у бузуқлик ва ёмон ёълдир.
33. Аллоҳ тақиқлаган жонни ўлдирмангиз, магар ҳақ (шаръий сабаб) билангина мумкин. Кимки зулман (яъни, ноҳақ) ўлдирилса, Биз унинг эгаси (вориси) учун (қасос олишга) салтанат (ҳуқуқ) бердик. Бас, у (қотилни) ўлдиришда ҳаддан ошмасин! Зеро, у ёрдам берилувчи шахсдир. Изоҳ: Қасосда қотилни ўлдирилади, лекин шу олий жазони адолатли ижро этиш талаб қилинади. Масалан, аотил қолиб, бошқа шахсни ўлдирмаслик, бир қотил эвазига биттадан ортиқ кишини ўлдирмаслик ёки жазо асносида жазоланувчига ғайри инсоний қийновлар бермаслик шарт қилинади.
34. Етимнинг молига, то у вояга етгунича, яқинлашманглар, илло чиройли ёъсинда бўлса майли. Аҳдга вафо қилинглар! Зеро, аҳд (Қиёмат куни) сўраладиган ишдир.
35. (Савдо-сотиқда) ўлчаган вақтларингизда ўлчовни тўлатўкис қилинглар ва тўғри тарозида тортинглар! Мана шу яхши ва чиройли ечим (ҳукм)дир.
36. (Эй, инсон), ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур).
37. Ер юзида кибрланиб юрмагин! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан.
38. Буларнинг барчаси Раббингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳ(лар)дир.
39. (Эй, Муҳаммад), бу (оятлар) Раббингизнинг Сизга ваҳий қилган ҳикматларидан (баъзилари)дир. Аллоҳга бошқа бирор "илоҳ"ни нисбат берманг! Акс ҳолда маломатланган ва (Аллоҳ раҳматидан) маҳрум бўлган ҳолда жаҳаннамга ташланурсиз.
40. (Эй, мушриклар), Раббингиз сизларни ўғиллар билан мумтоз этиб, (Ўзига) фаришталарни қиз қилиб олибдими?! Дарҳақиқат, сизлар оғир сўзни сўзламоқдасиз!
41. Албатта, бу Қуръонда уларнинг эслатма олишлари учун (турли масал ва ҳикматларни) баён қилдик. (Лекин бу эслатмалар) уларни янада (ҳақдан) йироқлаштирмоқда.
42. Айтинг: "Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда улар Арш соҳиби (Аллоҳ) сари ёъл излаган бўлур эдилар". Изоҳ: Яъни Аллоҳга яқин дўст бўлиб, ундан мадад олиш ниятида, уни излаган бўлур эдилар.
43. Улар айтган нарсадан У пок ва ниҳоят даражада юксакдир.
44. Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтур. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамд билан Унга тасбеҳ айтур. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳларини англамайсизлар. Дарҳақиқат, У ҳалим ва кечиримли зотдир.
45. (Эй, Муҳаммад,) Cиз Қуръон қироат қилганингизда, Биз Сиз билан охиратга ишонмайдиганлар ўртасига ёпиқ парда тортиб қўюрмиз.
46. Шунингдек, (Қуръонни) англай олмасинлар деб уларнинг дилларида тўсиқлар ва қулоқларида оғирлик (карлик) пайдо қилурмиз. Қачонки, Сиз Қуръонда ёлғиз Раббингизни зикр қилсангиз, (мушриклар) орқаларига бурилиб кетурлар.
47. Биз уларнинг Сизга (қироатингизга) қулоқ тутаётган пайтларида нима сабабдан қулоқ тутаётганларини ва золимлар ўзаро шивирлашиб, (мўминларга): "Аниқки, сеҳрланган ва ақлдан озган кишига эргашмоқдасизлар", -деяётганларини жуда яхши билурмиз.
48. (Эй, Муҳаммад,) улар Сизнинг ҳақингизда (сеҳрланган, мажнун, шоир деб) қандай мисол келтирганларини, бас, адашиб, сўнг ёълни топа олмаётганларини кўринг!
49. Улар: "Суяк ва (чирик) мурдаларга айланиб кетгач, ҳақиқатан ҳам янгитдан яралиб, тирилурмизми?!" - дЭйдилар.
50. Айтинг: "Хоҳ тош ё темир бўлинглар.
51. Ёки кўнгилларингизда (тирилиши) қийин бўлган бошқа бирор махлуқ бўлинглар, (бари бир Аллоҳ сизларни тирилтирур)". Ҳали улар: "Бизларни ким қайта тирилтира олур?" - дЭйдилар. "Сизларни илк бор яратган зот" деб айтинг! Ҳали улар бошларини чайқаб: "У (кун) қачон бўлур?" деб (сўрайдилар). "Шоядки яқин бўлса" деб айтинг!
52. "У сизларни чорлайдиган кунда Унга ҳамд (айтиш) билан жавоб берурсизлар ва ўзларингизнинг (дунёда) оз (муддат)гина турганларингизни ўйлаб қолурсизлар".
53. Бандаларимга айтингки, улар (ўзаро) гўзал (сўзлардан) сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузғунчилик қилур. Дарҳақиқат, шайтон инсонга аниқ душмандир.
54. (Эй, инсонлар,) Раббингиз сизларни яхши билувчидир. Хоҳласа сизларга раҳм қилур, хоҳласа - сизларга азоб берур. (Эй, Муҳаммад, Биз) Сизни (одамлар) устидан муаккал қилиб юборган эмасмиз. Изоҳ: Яъни Сизни фақат илоҳий ваҳий асосида Ислом таълимотини умматингизга етказиб қўйиш учун юборганмиз.
55. Раббингиз осмонлар ва Ердаги бор жонзотни яхши билувчидир. Ҳақиқатан, (Биз) баъзи пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик ва Довудга Забурни бердик.
56. (Эй, Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: "Уни (Аллоҳни) қўйиб (илоҳ) деб гумон қилган (маъбуда)ларингизга илтижо этингларчи, улар сизлардан бирор зарарни арита олармикинлар ва (уни) буриб юбора олармикинлар?!"
57. Улар (илоҳ деб) илтижо қилаётганларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қайси биридир яқинроқ бўлишга ёъл излайдилар. Унинг раҳматидан умид қилурлар, азобидан эса қўрқурлар. Дарҳақиқат, Раббингизнинг азоби қўрқинчлидир.
58. (Ер юзида) бирор қишлоқ (шаҳар аҳли) ёъқки, Биз уларни қиёмат куни (келиши)дан илгари ҳалок қилувчи бўлмасак ёки уларни қаттиқ азоб билан азобловчи бўлмасак. Бу ҳукм Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) битилгандир.
59. (Эй, Муҳаммад, мушриклар сўраган) мўъжизаларни юборишдан Бизни фақат аввалги (уммат)лар у (мўъжиза)ларни ёлғонга чиқарганларигина ман этди. Самуд қабиласига очиқ (мўъжиза сифатида) туяни ато этганимизда, унга зулм этдилар. Биз мўъжизаларни фақат (одамларни ҳалокатдан) қўрқитиш учунгина юборурмиз.
60. Эсланг, (Эй, Муҳаммад,) Сизга Раббингиз (барча) одамларни (ўраб) иҳота қилиб олгандир, деган эдик. Биз Сизга кўрсатган тушни ва Қуръонда лаънатланган (Заққум номли) дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз (мушрикларни шу каби хабарлар билан) қўрқитурмиз, аммо бу уларнинг туғёнларини янада кучайтиради, холос. Изоҳ: Бу оятдаги Туш тафсири турлича баён этилган. Ҳанафий муфассирлар Бадр жангидан олдин кўрган тушлари деб изоҳлаб, унда мусулмонлар ғалабаси ҳақида башорат берилган эди, дЭйдилар. Бошқа мазҳабларга доир муфассирлар эса, бу тушдан мақсад меърож воқеалари, деб талқин этадилар. Шу икки хил тафсирга биноан меърожнинг уйғоқ ҳолда ёки тушда кечганлиги ҳақида икки хил ақида пайдо бўлган. Тушни меърож дЭйилса, Пайғамбаримиз (а.с.) жисмонан эмас, руҳан меърожга чиққан бўладилар. Тушни Бадр жангидаги ғалаба деб олинса, Расулуллоҳ жисмонан исро ва меърожда бўлганлар, деган ақида келиб чиқади. Биз - ҳанафийлар шу охирги, яъни, жисмонан чиққанликларини тасдиқлаймиз. Макка мушрикларига Бадр ғалабаси ҳамда Заққум дарахти тўғрисида гапирганларида, улар Расулуллоҳни масхара қилганлар. Бадр ғалабасига ҳам ишонмаганлар, дўзах олови ичида дарахт ўсишини ҳам инкор этганлар.
61. Эсланг, (Биз) фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (кибрланиб): "Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?" - деди.
62. У (яна шундай) деди: "Менга хабар бергин-чи, мана шу кимсани мендан кўра мукаррам қилдингми? Қасамки, агар мени Қиёмат кунигача (тирик) қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини қириб юборурман (яъни, ҳалокат ёълларига буриб юборурман), фақат озчиликларигина (ҳақ ёълда) қолурлар".
63. (Аллоҳ) айтди: "Бор, (сенга Қиёматгача муҳлат бердим). Бас, улардан кимки сенга эргашса, у ҳолда, шубҳасиз, жаҳаннам сизларга тўлиқ жазо бўлур!
64. Улардан кучинг етган кимсани овозинг (васвасанг) билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт, бойликлари ва фарзандларида уларга шерик бўл (уларни ҳаромдан орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъда бер!". Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов нарсаларнигина ваъда қилур.
65. "Менинг (мустаҳкам, солиҳ) бандаларим устидан эса сен учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) бўлмас! Парвардигоринг етарли ваколат эгасидир".
66. (Эй, инсонлар,) Раббингиз Унинг фазлидан (ризқ) излашларингиз учун сизларга денгизда кемаларни юргизиб қўйган зотдир. Дарҳақиқат, У сизларга раҳмлидир.
67. Денгизда сизларга бирор мусибат етса, сизлар илтижо қиладиган (маъбуда)лар ғойиб бўлур, фақат Ундан бошқа. Сизларга нажот бериб қуруқликка чиқариб қўйгач эса (Ундан) юз ўгирурсиз. Дарҳақиқат, инсон ношукрдир.
68. Сизларни (У) қуруқлик томонидан (ерга) юттириб юбориши ёхуд устингиздан тош ёғдириши, сўнгра ўзларингиз учун бирор вакил (сақловчи) тополмай қолиш (хавфи)дан хотиржаммисизлар?!
69. Ёки У сизларни яна (денгизга) қайтариб, устингизга қаттиқ шамол юборишидан, бас, кофир бўлганларингиз сабабли ғарқ қилишидан, сўнгра сизларга Биздан ўч олиб берувчи топа олмай қолишдан ҳам хотиржаммисизлар?!
70. Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик.
71. Биз барча одамларни ўз китоблари (номаи аъмоли) билан чақирадиган кун (Қиёмат)ни (еслангиз!) Бас, кимгаки китоби ўнг қўлидан берилса, айнан ўшалар ўзларига қилчалик зулм қилинмаган ҳолда, китобларини ўқирлар. Изоҳ: Номаи аъмол - ишлар битиги. Яъни, ёруғ дунёда қилган яхши - ёмон ишлар фаришталар қўли билан битиб юрилган иш дафтари ёки китоби. У фақат қиёмат куни ўз эгасига берилади.
72. Кимки, бу (дунё)да кўр (гумроҳ) экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай ёълдан озувчидир.
73. (Эй, Муҳаммад, мушриклар) Сизни Бизнинг шаънимизга, (ваҳийдан) ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингиз учун - Биз Сизга ваҳий қилган оятлардан буриб юборишларига оз қолди. Худди ўшанда Сизни "дўст" қилиб олмоқчи бўлдилар.
74. Агар (Биз) Сизни (ҳақ ёълда) собитқадам қилмаганимизда, уларга бироз мойил бўлишингизга оз қолган эди.
75. У ҳолда, албатта, Биз Сизга дунё (азоби)ни ҳам, охират (азоби)ни ҳам икки ҳисса қилиб тоттирган бўлур эдик, сўнгра Биз сари ўзингизга бирор мададкор топа олмаган бўлур эдингиз.
76. Улар Сизни (бу) ердан (Маккадан) чиқариб юбориш учун қўзғатиб юборишларига оз қолди. У тақдирда ўзлари ҳам Сиздан кЭйин озгина (муддат) тура олардилар, холос (сўнгра, ҳалок қилинур эдилар).
77. (Бу) Сиздан илгари юборган пайғамбарларимиздан қолган ёълдир. Бизнинг ёълимиз учун ўзгариш топмайсиз.
78. Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир. Изоҳ: Ушбу оятдан беш вақт фарз намознинг вақтларини англаб олиш мумкин. Масалан, қуёш оғиши билан пешин намози, соя икки баробарга етгач, аср намозининг вақти киради. Қоронғи тушиши билан, яъни, қуёш ботиши билан шом, сўнг хуфтан намозларининг вақти киради. Тонгги ўқиш эса - бомдод намозидир.
79. Тунда (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун таҳажжуд (нафл) намозини ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса.
80. Яна айтингки: "Эй, Раббим, мени (қабрга) содиқлик билан (гуноҳларим кечирилган ҳолимда) киритгин ва (тирилтирганингда ҳам) содиқлик (розилигинг билан) чиқаргин ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мадад берувчи ҳужжат ато қилгин".
81. Яна айтинг: "Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (куфр) ёъқолди. Чунки ботил ёъқолувчи (нарса)дир."
82. (Биз) Қуръонда(н) мўминлар учун шифова раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур.
83. Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур.
84. Айтинг: "Ҳар ким ўз равишига қараб амал қилур. Раббингиз ким тўғри ёълда эканини яхши билувчидир".
85. (Эй, Муҳаммад,) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир". Сизларга эса оз илм берилгандир. Изоҳ: Руҳ тўғрисида, ҳақиқатан, инсон оз маълумотга эга. Шу оз маълумотига асосланиб бўлсада, одамзот руҳ тўғрисида кўп асарлар битган. Лекин қанча уринмасин, башарият руҳ каби нарсаларни билишда Аллоҳнинг илмига яқин кела олмайди.
86. Қасамки, агар ҳоҳласак, албатта, Сизга қилган ваҳий (Қуръон)ни кетказурмиз, сўнгра ўзингизга (Қуръонни қайтариб олиш учун) Бизга қарши бирор вакил (ҳомий) топа олмассиз.
87. Илло Раббингизнинг марҳамати билангина (Қуръонни қайтариб олишингиз мумкин). Дарҳақиқат, Сизга Унинг фазли каттадир.
88. Айтинг: "Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмаслар".
89. Аниқки, (Биз) ушбу Қуръонда одамлар учун турли масал (маъно)лардан баён қилдик. Лекин одамларнинг кўплари фақат инкорнигина ихтиёр этдилар.
90. Айтдилар: "Токи бизлар учун (мана шу) ерни ёриб, бир булоқ чиқариб бермасанг, биз сенга сира имон келтирмаймиз.
91. Ё сенинг хурмозор, узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб анҳорлар пайдо қилмасанг,
92. ёки ўзинг даъво қилганингдек, осмонни устимизга парча-парча қилиб туширмагунингча, ёки Аллоҳ ва фаришталарини олдимизга келтирмагунингча,
93. ёки сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунича (сенга имон келтирмаймиз). Яна бизларга ўқийдиган (бирор) китоб туширмас экансан, (осмонга) кўтарилишингга ҳам сира ишонмаймиз". Айтинг(Эй, Муҳаммад): "Эй, Пок Парвардигоро, мен фақат пайғамбар бўлмиш бир одам эдим-ку!"
94. Одамларга ҳидоят келган пайтда, фақат: "Аллоҳ (фаришталарни эмас, балки) одамзотни пайғамбар қилиб юборибдими?!" - дЭйишларигина уларни имон келтиришларидан тўсди.
95. Айтинг: "Агар Ерда (одамлар эмас) фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта, Биз уларга осмондан пайғамбар фариштани туширган бўлур эдик".
96. Айтинг: "Мен билан сизларнинг ўртамизда Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир. Албатта, У бандаларидан огоҳ ва (уларни) кўриб турувчи зотдир".
97. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни ёълдан оздирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўстларни топа олмассиз, уларни Қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов, кар қилиб тирилтирурмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Ҳар қачон (жаҳаннам олови) сусайса, уларга оловни ловуллатиб юборурмиз.
98. Бу - Бизнинг оятларимизга кофир бўлганлари ҳамда: "Суяк ва (чирик) мурдаларга айланган вақтимизда, янгитдан яралиб, қайта тирилурмизми?!" - деганларининг жазосидир.
99. Ахир, улар (кофирлар) осмонлар ва Ерни яратган зот уларнинг мислини ҳам яратишга қодир эканини кўра билмадиларми?! (Аллоҳ) улар учун, шубҳа ёъқки, бир муддатни белгилаб қўйгандир. Лекин золимлар куфрдан бошқасига кўнмайдилар.
100. (Эй, Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: "Агар сизлар Раббимнинг раҳмат (ризқ) хазиналарига эга бўлсангизлар, ўшанда ҳам (уни) ишлатишдан қўрқиб, мумсиклик (бахиллик) қилган бўлур эдингизлар". (Чунки) инсон зоти хасис бўлур.
101. (Биз) Мусога тўққизта аниқ мўъжиза ато этдик. Сўнг у (Фиръавн ҳузурига) келган пайтида, (унга): "Исроил авлодини (ўз юртлари - Шомга қўйиб юборишини, Фиръавндан) сўрагин", (деб буюрдик). Шунда Фиръавн унга: "Эй, Мусо, ҳақиқатан, мен сени сеҳрланган, деб ўйламоқдаман", - деди.                   Изоҳ: Мусо (а.с.)га ато этилган тўққиз мўъжиза тўғрисида ҳар хил ривоятлар мавжуд. Бир ривоятда улар -қўлларининг ёғдуси, асолари, тўфон, чигиртка, бит-бурга, қурбақалар, қон, тош суви, Тур тоғи дЭйилса, бошқасида тош, Тур ўрнига қаҳатчилик ва мевасизлик дэйилади.
102. (Мусо) деди: "(Эй, Фиръавн,) сен анави мўъжиза)ларни фақат осмонлар ва Ернинг Парвардигори ҳужжат қилиб нозил қилганини аниқ билурсан. Ҳеч шуҳба ёъққи, , Фиръавн, мен сени ҳалок қилинувчи деб билурман".
103. Шунда, (Фиръавн Мусо ва унинг қавмини) у ердан қўзғатмоқчи бўлганида, Биз уни (Фиръавнни) ва у билан бирга бўлганларнинг барчаларини (денгизга) ғарқ қилдик.
104. (Фиръавндан) сўнг, Исроил авлодига: "Шу ер (Миср)ни маскан тутинглар. Энди қа чонки ваъда қилинган охират келганида, сизларнинг барчаларингизни бир тўп қилиб келтирурмиз", - дедик.
105. Биз уни (Қуръонни) ҳақиқат (ҳикмат) билан нозил қилдик ва (у) ҳақиқат билан нозил бўлди. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизни (мўминларга) фақат хушхабар берувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантирувчи қилиб юбордик.
106. Қуръонни одамларга бардош билан (аста) ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик.
107. Айтинг: "(Эй, мушриклар,) хоҳ (унга) ишонингиз, хоҳ ишонмангиз, (ҳечқиси ёъқ). Зотан, илгари илм (таврот) берилган кишилар (Қуръон) тиловат қилинган вақтида, сажда қилган ҳолларида ияк (юз)лари билан йиқилурлар." (Сажда ояти.)
108. Шунингдек улар: "Раббимизга тасбиҳ айтамизки, бешак Раббимизнинг ("Мен сўнгги пайғамбаримни юборурман ва унга Қуръон нозил қилурман" деган) ваъдаси адо этилувчи ваъдадир", - дЭйдилар.
109. Улар, йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар ва (Қуръон) уларнинг камтарликларини зиёда қилур. Изоҳ: Ҳанафиядан бошқа мазҳабларда сажда.
110. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, Унинг гўзал исмлари бордир". (Эй, Муҳаммад,) Сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар). Шуларнинг (жаҳрийлик билан махфийлик) ўртасидаги ёълни истанг!
111. "Ҳамд фарзанд тутмаган, подшоҳлигида шериги ёъқ, хорликдан (қутқарувчи) дўсти бўлмаган (яъни, ҳеч кимга муҳтож бўлмайдиган) зот - Аллоҳга хосдир", - денг ва (улуғлаб) Унга такбир айтинг!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase