close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

092. Лайл сураси

“Лайл” – кеча, тун.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Қасамёд этаман қоплаб келаётган тун билан,
2. ёришиб келаётган кун билан,
3. (Аллоҳ) яратган эркак ва аёл биланки,
4. Албатта, сизларнинг саъй-ҳаракатингиз турличадир!
5. Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллоҳдан) қўрқса,
6. ҳамда гўзал (нарса)ни* тасдиқ этса,
* Гўзал нарсадан мурод ислом дини ёки жаннат ёхуд имон калимаси.
7. бас, унга осонликни муяссар қилурмиз.
8. Аммо кимки бахиллик қилса ва (ўзини) беҳожат (бой) санаса,
9. ҳамда гўзал (нарса)ни ёлғонга чиқарса,
10. бас, унга оғирликни муяссар қилурмиз.
11. (У) ҳалок бўлган вақтида бойлиги унга фойда бермагай.
12. Албатта, ҳидоят (тўғри йўлга йўллаш) фақат Бизнинг зиммамиздадир.
13. Ҳақиқатан, охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизнинг тасарруфимиздадир.
14. Сизларни (Қуръон ва пайғамбар орқали) ловуллаб ёнувчи дўзах ҳақида огоҳлантирдим.
15. Унда фақат бахтсиз (одам) куйгай.
16. Қайсики, (динни) инкор этиб, (итоатдан) бош тортган бўлса.
17. Тақволи киши эса ундан (дўзахдан) узоқлаштирилур.
18. Қайсики, у мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган бўлса.
19. Унинг (сарф қилувчининг) ҳузурида (зиммасида) бирор кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир.
20. У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг «юзи»ни истаб (эҳсон қилур).
21. (У) яқинда (қиёмат куни ато этилажак мукофотдан) рози бўлур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase