close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

086. Ториқ сураси

“Ториқ” – Зуҳал юлдузи. У билан қасамёд этиб, Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни турли бало-қазолардан қўриқловчи малоикалар борлиги, улар унинг қилмишларини ҳам ёзиб боришлари, Қуръони каримнинг муқаддас экани, охират ҳодисалари, мушриклар билан муроса қилиш ва бошқа маълумотлардан ўз бандаларини огоҳлантиради.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Осмонлар ва Зуҳал (юлдузи) билан қасамёд этаман*.
* Зуҳал (Сатурн) ўрнига баъзи тафсирларда Зуҳра (Венера) ёки Сурайё юлдузлари дейилган.
2. (Эй, Муҳаммад!) Сиз Зуҳал нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?!
3.(У нури) ўткир юлдуздир.
4. Ҳар бир жон (эгаси – инсон) устида (уни сақловчи ва амалларини) ёд олувчи (фаришта) бордир.
5. Бас, инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!
6. (У) отилиб чиқувчи бир «сув»дан яралган.
7.(У «сув» эса) отанинг пушти камари ва онанинг кўкрак суягидан чиқур.
8. Албатта, У (Аллоҳ йўқдан яратгач) уни қайта тирилтиришга (ҳам) қодирдир.
9. Сирлар фош қилинадиган (қиёмат) куни
10. унга (Аллоҳнинг азобидан қутқарувчи) бирор куч ҳам, бирор ёрдамчи ҳам бўлмас.
11. Қасамёд этаман ёмғирли осмон билан
12. ва (у сабабли донлар ва ўт-ўланлар учун) ёриб чиқиш эгаси (онаси) бўлмиш Ер биланки,
13. шубҳасиз, у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажрим этувчи Сўздир.
14. У ҳазил (беҳуда сўз) эмасдир.
15. Албатта, улар (кофирлар) макр қилурлар.
16. Мен ҳам «макр» қилурман.
17. Бас, (эй, Муҳаммад!) Кофирларга озгина муҳлат ва бир муддат қўйиб беринг!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase