close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

101. Қориа сураси

“Қориа” – зарба берувчи, яъни қиёмат. Зеро, у инсонлар қалбини ларзага келтириб, ваҳимага солади.
Сурада маҳшаргоҳдаги одамларнинг кўршапалаклар каби тўзиб юришлари, тоғу тошлар шунчалик оғир жисм бўлишига қарамай, Аллоҳнинг амри билан тўзиган юнг каби тўзонга айланиши каби қиёмат ҳодисалари тасвирланади. Ана ўша куни кимнинг амал тарозиси оғир келса – бахтли, енгил келса – бахтсиз бўлиши ва дўзахга маҳкум этилиши таъкидланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. (У) зарба берувчидир.
2. Зарба берувчи недур?!
3. (Эй, Муҳаммад!) Зарба берувчи нима эканини Сизга не ҳам англатур?! (У қиёмат кунидир)
4. У куни одамлар тўзитиб юборилган кўршапалаклар каби бўлурлар.
5. Тоғлар эса титилган юнг каби (ҳавода учиб юрадиган) бўлур.
6. Бас, энди (ўша куни) кимнинг тарозида тортилган нарсалари (савобли амаллари) оғир келса,
7.ана ўша қониқарли маишатда (жаннатда) бўлур.
8. Аммо, кимнинг тарозида тортилган нарсалари (савобли амаллари) енгил келса,
9. унинг жойи (дўзахдаги) «жарлик»дир.
10.Унинг нима эканини Сизга не ҳам англатур?!
11. (У) (дўзахдаги) ловуллаб ёнувчи оловдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase