112. “Ихлос” – холис қилиш, (имонни) поклаш
- Душанба, Авг 01 2022
- 242 марта кўрилди
Сура Макка мушрикларининг Аллоҳ тўғрисидаги нотўғри эътиқодларига раддия ҳамда Пайғамбаримизга "Парвардигорингнинг наслу насаби не?" деб берган жоҳилона саволларига жавоб тариқасида нозил қилинган. Зеро, уларнинга қидалари бўйича, Аллоҳ ягона эмас, у баъзи нарсаларга муҳтож, Унинг фарзандлари бор, бошқа маъбудаларда ҳам илоҳий куч-қудрат бор деган бузуқ ва ботил мафкура мавжуд эди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1.(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир.
2. Аллоҳ Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дир*.
* “Самад” сўзининг бошқача тафсирлари ҳам бор.
3. У туғмаган ва туғилмаган ҳам.
4. Шунингдек, Унинг ҳеч бир тенгги йўқдир»*.
* “Ихлос” сурасининг фазилатлари ҳақида кўпгина ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Уларга кўра, бу сура Қуръони каримнинг учдан бирига тенглиги, уни ўн бор ўқиган кишига жаннатда бир қаср барпо этилиши, уни қироат қилиш жаннатийлик сабаби экани каби башоратлар мавжуд.